Озан масжиди (озарбайжонча: Озан Мəсcиди; арабча: مسجد أوزان (كنجه)‎‎) – Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида жойлашган масжид ва тарихий меъморий ёдгорлик.

Масжид
Озан масжиди
озарбайжонча: Озан Мəсcиди
арабча: مسجد أوزان (كنجه)‎‎
Озан масжиди, 2015-йил
Мамлакат  Озарбайжон
Жойлашуви Ганжа
Координаталар 40°58′46″Н 47°51′00″Э / 40.9795°Н 47.8501°Э / 40.9795; 47.8501
Меъморий услуб Ислом архитектураси
Бинокорлик санаси 1884-йил
Умумий майдони 358 м2 (3,850 кв фт)
Бино майдони 224 м2 (2,410 кв фт)
Гумбазлар сони 1
Гумбазлар сони 1
Қурилиш материали ғишт
Ҳолати фаол

1884-йилда қурилган ушбу масжид 2001-йил 2-августда Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган.

Умумий маълумот

Озан масжиди 1884-йилда Ганжа шаҳридаги Озан маҳалласи аҳолиси маблағи ҳисобидан қурилган[1][2]. Бироқ кириш қисмидаги арка устидаги ёзувда қурилиш йили 1786-йил деб кўрсатилган[3][4]. Бинонинг умумий майдони 358 м2 (3,850 кв фт), фойдаланиш мумкин бўлган майдони эса 224 м2 (2,410 кв фт)ни ташкил этади. Масжиднинг асосий қисми гумбаз билан ёпилган квадрат шаклдаги намозхонадан иборат бўлиб, унинг икки ёнида ёрдамчи хоналар жойлашган.

1907-йилда чоп этилган „Молла Насреддин“ журналининг 12-сонида Озан маҳалласи аҳолиси кўмагида 1906-йилда масжиднинг таъмири учун 2000 манат йиғилгани хабар қилинган[2]. 1920-йилда Ганжа қўзғолони вақтида шаҳарни қамал қилган болшевикларнинг тўп ўқи масжиднинг бир қисмини вайрон қилган. Қўзғолон бостирилиши чоғида масжиддан паноҳ топган аҳоли ҳам бинода тириклайин ёқиб юборилган[5]. Ганжалик ҳарбий учувчи ва муҳожир Маммад Алтунбай ушбу воқеаларнинг шахсан гувоҳи бўлган ва 1989-йилда Анқарада нашр қилинган китобида улар ҳақида ёзган. У ўз китобида шундай дейди:

Озан масжидининг марказида оловдан қийшайиб қолган юзлаб одамларнинг куйгани даҳшатли манзара яратган... Тириклайин ёқиб юборилган бегуноҳ инсонларнинг қони ва ёғи куйдирилган эшик остидан оқиб чиқарди. Мурдаларнинг орасида айрим юзлар, қўллар, оёқлар ва тўлиқ куйиб кетмаган, аммо қорайиб кетган соч ўримлари трагедиянинг даҳшатини янада оширарди. Кўчанинг нариги томонида эса беш-олти нафар арман аккордеонда қўшиқ чалиб ўтирар эди.

Озарбайжонга Совет истилосидан сўнг, 1928-йилда динга қарши расмий ҳаракат бошланди[6]:140. Ўша йилнинг декабр ойида Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси кўплаб масжид, черков ва синагогаларни маърифий мақсадларда клублар таркибига ўтказди[6]:140. 1917-йилда мамлакатда 3000 та масжид бўлган бўлса, 1927-йилда бу кўрсаткич 1700 та, 1928-йилда 1369 та, 1933-йилда эса атиги 17 тага тушиб қолган[6]:140[7]. Шу даврда Озан масжиди ҳам ёпилган. Бинодан дастлаб кўзи ожизлар устахонаси, кейинроқ озиқ-овқат дўкони сифатида фойдаланилган[2]. 1979-йилда масжид биноси реставрация қилинди[4]. Унинг ички деворларига рассом Рустам Ҳусейнқулиев томонидан нақшлар чизилган. Бинода Низомий ёдгорлик музейи ва китоб дўкони фаолият юритган[2].

Озарбайжон мустақилликка эришгач, 2001-йил 2-августда масжид яна Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарори билан маҳаллий аҳамиятга эга кўчмас ёдгорликлар рўйхатига киритилди[8].

Ҳозирда масжид биносида кутубхона фаолият юритади[9][10].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Мəммəдов, Мəрдан. Гəнcə абидəлəри (аз). Бакı: Азəрнəşр, 2021 — 32-бет. Қаралди: 2024-йил 17-сентябр (2024-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Əҳмəдов, Фəррух. Гəнcəнин тарих яддаşı (аз). Бакı: Şирваннəşр, 1998 — 158-бет. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр (2024-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  3. ↑ „Гəнcə şəҳəри Озан мəсcиди“. сират.аз (2022-йил 14-март). Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Гəнcə Даşларıн яддаşı - Озан мəсcиди“ (аз). Тренд.Аз (2020-йил 13-март). 2024-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.
  5. ↑ Гəнcəнин мадди мəдəниййəт абидəлəри (аз). Бакı: Нурлан, 2004 — 61-бет. Қаралди: 2024-йил 19-сентябр (2024-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган). 
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Юнусов. Азəрбайcанда İслам (аз). Бакı: Заман, 2004. ИСБН 9952-8052-2-5. Қаралди: 2022-йил 14-декабр (2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган). 
  7. ↑ Əлəсгəрова, Нəсрин „Ислам в Азербайджане: история и современность | Ҳеинрич Бöлл Стифтунг“ [Тбилиси – Соутҳ Cауcасус Регион] (ру). ге.боэлл.орг (2005-йил 15-январ). 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-сентябр.
  8. ↑ „Азəрбайcан Республикасı Назирлəр Кабинетинин 2001-cи ил 2 авқуст Тарихли 132 нöмрəли қəрарı илə тəсдиқ эдилмиşдир“ (аз). мcт.гов.аз (2001-йил 2-август). 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
  9. ↑ Ҳаcıев, Рауф „Озан мəсcиди: Қанлı тарихин даş ядигарı“ (аз). Азəрбайcан Дöвлəт İнформасия Агентлийи (2016-йил 18-май). Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.
  10. ↑ „Гəнcəнин қанлı тарихинин лал şаҳиди: Озан мəсcиди“ (аз). генcехебер.аз (2021-йил 13-август). 2024-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-сентябр.

Ҳаволалар

Викиомборда „Озан масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.