ХИХ аср охирида Ганжа, Озарбайжонда гилам савдоси.
ХХ аср бошларида Ганжада гилам ишлаб чиқариш.

Озарбайжон гилами (озарбайжонча: Азəрбайcан халçасı) – Озарбайжонда тўқиладиган анъанавий гилам. Озарбайжон гилами – бу турли ўлчамдаги, қўлда тўқилган тўқимачилик маҳсулоти бўлиб, зич тузилишга эга. У тукли ёки туксиз бўлиши мумкин. Гиламдаги нақш ва безаклар эса Озарбайжоннинг турли гиламчилик ҳудудларига хослиги билан ажралиб туради. Анъанага кўра, Озарбайжонда гиламлар полни ёпиш, ички деворларни безаш, шунингдек диван, стул, каравот ва столларни безаш учун ишлатилган[1].

Гиламдо'злик – оғзаки анъана ва амалий тажриба орқали авлоддан авлодга ўтиб келаётган оилавий ҳунардир. Гилам ва палос тўқиш асосан аёллар шуғулланадиган касб ҳисобланади. Илгари ҳар бир ёш қиз гилам тўқиш санъатини ўрганиши шарт бўлган, ва унинг тўқиган гиламлари сепининг бир қисмига айланган. Агар ўғил уйланадиган бўлса, унинг янги уй-рўзғори учун катта гиламни онаси тўқиб берган. Анъанага кўра, эркаклар баҳор ва кузда қўйларни қирққан, аёллар эса баҳор, ёз ва куз фаслларида бўёқ учун ўсимлик ва бошқа табиий моддаларнинг хомашёсини йиғиб, ипни йигирган ҳамда бўяган[1].

Пеэр-ревиэwед Интернатионал Жоурнал оф Ҳеритаге Студиэс журналида шундай дейилади: „1930-йилларгача Озарбайжон гиламини алоҳида тоифа сифатида ажратиб кўрсатиш қийин бўлган бўлса-да, Боку ҳақиқий шарқ гиламларини доимий ва мўл миқдорда топиш мумкин бўлган қулай жой сифатида танилган“.

2010-йил ноябр ойида Озарбайжон гилами УНЕСCО томонидан номоддий маданий мерос дурдонаси деб эълон қилинган[1].

Расмлар

Маданият ва иқтисодиётда

Озарбайжон Гилам Музейи

Озарбайжонда гиламлар уйни безаш учун ишлатилади, оғзаки ва амалий равишда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган оилавий анъана сифатида катта маданий аҳамиятга эга ҳамда озарбайжон халқининг кундалик ҳаёти ва урф-одатлари билан чамбарчас боғлиқдир. Озарбайжон халқ амалий санъати, айниқса гиламдўзлик, гилам тўқиш анъаналарини асраб-авайлаш, ўрганиш, тарғиб қилиш ва ривожлантириш мақсадида ҳукумат томонидан алоҳида эътиборга олиниб келинмоқда.[2][3] „**Озарбайжон гилам санъатини муҳофаза қилиш ва ривожлантириш тўғрисида**“ги қонун 2004-йил декабр ойида қабул қилинди,[4] 2016-йил май ойида **Азеркҳалча ОАЖ** ташкил этилди,[5] Президент фармонига мувофиқ 5-май куни **Гилам тўқувчилар куни** нишонлана бошланди.[6] Ўралган гилам шаклида лойиҳалаштирилган, австриялик меъмор Франс Янс томонидан ишлаб чиқилган Озарбайжон Гилам музейининг янги биноси 2007–2014-йиллар оралиғида қуриб битказилди. Озарбайжон Гилам музейининг янги биноси 2007–2014-йилларда қурилган бўлиб, у австриялик меъмор Франс Янс томонидан ўралган гилам шаклида лойиҳалаштирилган.[7]

Шунингдек, 2018-йил феврал ойида Президент Илҳом Алиев томонидан 2018–2022-йилларга мўлжалланган „Озарбайжон гилам санъатини муҳофаза қилиш ва ривожлантириш“ давлат дастури тасдиқланди. Ушбу дастур гиламчилик саноати учун хомашё таъминотини яратиш, гилам тўқиш инфратузилмасини яхшилаш, янги иш ўринларини очиш, гилам тўқув, жунни қайта ишлаш, жун ва ипак ип ишлаб чиқариш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, бўяш ва бўёқ ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш каби муҳим мақсадларни амалга оширишни кўзда тутади.[3]

Бундан ташқари кўриш мумкин


Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „УНЕСCО - Традитионал арт оф Азербаижани cарпет wеавинг ин тҳе Републиc оф Азербаижан“ (эн). ич.унесcо.орг. Қаралди: 2021-йил 16-апрел.
  2. ↑ „УНЕСCО – Традитионал арт оф Азербаижани cарпет wеавинг ин тҳе Републиc оф Азербаижан“ (эн). ич.унесcо.орг. Қаралди: 2019-йил 18-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Он тҳе аппровал оф тҳе Стате Програм фор тҳе "Протеcтион анд девелопмент оф cарпет арт ин тҳе Републиc оф Азербаижан 2018–2022"“. Министрй оф Жустиcе оф Азербаижан – Датабасе оф Регулаторй Легал Аcц. Қаралди: 2019-йил 18-сентябр.
  4. ↑ „Лаw "Он тҳе протеcтион анд девелопмент оф cарпет арт оф Азербаижан"“. Министрй оф Жустиcе оф Азербаижан – Датабасе оф Регулаторй Легал Аcц. Қаралди: 2019-йил 18-сентябр.
  5. ↑ „Абоут Азеркҳалча“ (эн-гб). азерхалcа.аз. 2018-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-сентябр.
  6. ↑ „Азербаижан cелебратес Cарпет Wеавер Дай | Вестник Кавказа“ (эн-ЭН). вестниккавказа.нет. 2018-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-сентябр.
  7. ↑ „Азербаижан Натионал Cарпет Мусеум“. азcарпетмусеум.аз. 2018-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-сентябр.