Озодистон (форсча: آزادستان‎‎) — Эрон Озарбайжонидаги қисқа муддатли давлат бўлиб, 1920-йил бошидан 1920-йил сентабргача давом этган. Унга Эрон ватанпарвари, парламент вакили, Совет Иттифоқи ва Британия мустамлакачилигига қарши кўзга кўринган диссидент бўлган Муҳаммад Хиёбоний томонидан асос солинган[1][2]. Хиёбоний ва унинг издошлари Озарбайжон Демократик Республикаси деб аталган Кавказортидаги Бокуда жойлашган ҳукуматга “Озарбайжон” номи берилишига қарши норозилик ҳамда Эроннинг қолган қисми учун эркинлик ва мустақиллик белгиси сифатида “Озодистон” номини танладилар[3][4].

1920-йил январ–1920-йил сентабр
Тарих  
• Асос солинган
1920-йил январ
• Тугатилган
1920-йил сентабр
Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд Эрон

1917-йилги рус инқилобидан кўп ўтмай, Хиёбоний беш йилга та’қиқланганидан сўнг Табриз Демократик партиясини қайта тузди ва партиянинг расмий органи бўлмиш “Тожаддод” газетасини нашр эттирди. Биринчи жаҳон уруши тугагандан со'нг, Форс ва Буюк Британия о'ртасидаги 1919-йилги шартномага кўра, Форснинг барча ҳарбий, молиявий ва божхона ишлари бо'йича қарор қабул қилиш ҳуқуқи фақат инглизларга о'тказилишига норозилик билдириб, Хиёбоний Табризни назоратига олди. Теҳрондаги Восуғ уд-Давла марказий ҳукумати ва 1920-йилда Хиёбоний Эроннинг қолган қисмига эркинлик ва демократик бошқарув намунасини тақдим этиш учун Жанубий Озарбайжонни Озодистон деб э'лон қилди [2] . У о'зини сепаратист эмас, балки эрон миллатчиси деб ҳисоблаган. Полиция бўлими қўлга киритилгач, Хиёбоний Демократик партия директорлар кенгаши номидан форс ва франсуз тилларида баёнот бериб, Шайхнинг режаси жамоат тартибини ўрнатиш ва Эрон конституциясини ижро этиш эканлигини та’кидлади. [5]

Хиёбоний ҳаракати 1920-йил 4-сентабрда ҳарбий йўл билан бостирилди[4]. Бош вазир Восуғ уд-Давла мансабидан қулаганидан кейин янги бош вазир Меҳди Қоли Ҳидоят Табризга бориб, унга тўлиқ ҳокимиятни қўлга олди ва 1920-йил ёзи охирида Хиёбонийни тор-мор қилиб, ўлдирди ҳамда Озодистон тарқатиб юборилди.

Яна қаранг

Эрон конституциявий инқилоби

Манбалар

  1. ↑ Cоттам, Ричард W.. Натионалисм ин Иран: Упдатед Тҳроугҳ 1978. Университй оф Питцбургҳ Пресс, 15 Жуне 1979 — 122-бет. ИСБН 978-0-8229-7420-8. 
  2. ↑ 2,0 2,1 [1], АЗЕРБАИЖАН ив.
  3. ↑ Парвīн, Н. (2011). "ĀЗĀДĪСТĀН". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ИИИ, Фасc. 2. п. 177. ҳттпс://ираниcаонлине.орг/артиcлес/азадистан. "Тҳе фирст иссуэ оф тҳе магазине wас броугҳт оут он 15 Жаwзā 1299/5 Жуне 1920, оне монтҳ афтер тҳе ҳисториc провинcе ҳад беэн ренамед “Āзāдīстāн” (Ланд оф фреэдом) бй Ḵīāбāнī анд ҳис фоллоwерс ас а гестуре оф протест агаинст тҳе гивинг оф тҳе наме “Азербаижан” то тҳе парт оф Cауcасиа cентеред он Бāкū." 
  4. ↑ 4,0 4,1 Śwиęточоwски, Тадеусз. Ҳисториcал Диcтионарй оф Азербаижан (эн). Сcареcроw Пресс, 1999 — 22–23-бет. ИСБН 978-0-8108-3550-4.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "Сwиэточоwски" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  5. ↑ Чақуэри, Cосроэ. Тҳе Совиэт Соcиалист Републиc оф Иран, 1920-1921: Биртҳ оф тҳе Траума. Питцбургҳ анд Лондон: Университй оф Питцбургҳ Пресс, 1995 — 465-бет.