Ozokerit
Озокерит (юнонча: озо — ҳид таратаман ва ҳерос — мум), тоғ муми — би-тумлар гуруҳига мансуб минерал. Ки-мёвий таркиби қаттиқ хрлатдаги тўйинган углеводородлардан иборат. Ранги оч яшил, сариқ, қўнғирдан қорагача. Юмшоқ, қаттиқ, баъзан мўрт бўлади. О.дан керосин ҳиди келади. Зичлиги 0,85-0,97 г/см3; 52-85° да эрийди. Тар-кибида 83—85% углерод, 13,5—15% водород ва 2% кислород, азот, олтин-гугурт бор. Юқори парафинли нефт ва оғир газ-конденсатларининг тақсимланишидан ҳосил бўлади. О. қатламларда нефт борлигидан дарак беради. Қум ва оҳактошларда 4—16% О. мавжуд. Термоизолясия, бўёқчилик, тиббиёт (озокерит билан даволаш) ва атторлик са-ноатида қўлланади. Асосан, О. қайта ишланиб, ундан серезин олинади. Ўзбекистонда (Фарғона), Украина (Лвов вилояти), Туркманистонда (Челекен) катта конлари бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |