Озон тешиги, озон туйнуги — Ер атмосферасининг озон қатламидаги узилиш; даставвал, 1985-йилда Антрактида устида, кейинчалик Австралия томон силжиётгани, 1992-йилда эса Арктика устида кузатилган. Озон тешиги тахминларга кўра, антропоген (инсоният фаолияти) таъсирлар, шу жумладан, озон қатламини емирувчи хлорли совиткичлар (френон)ни саноат ва турмушда кўплаб миқдорда ишлатиш натижасида рўёбга чиққан. Қуёшнинг ултрабинафша (200—300 нм) нурланиши озон қатламида ютилгани учун тирик организмларга хавфли бўлган нурланиш Ер сиртига етиб келмайди. Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисида 1985-йилда Вена конвенсияси, 1987-йилда Монреал протоколи қабул қилинган. Бу ҳужжатларда хлорли совиткичлар ва дезодорантлардан воз кечиш зарурлиги қайд этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил