Озор берма (инглизча: До Но Ҳарм: Сториэс оф Лифе, Деатҳ, анд Браин Сургерй) – Ҳенрй Маршнинг ҳаёт, ўлим ва нейрожарроҳлик ҳақидаги 2014-йилда ёзилган ҳикоялар тўплами. Wеиденфелд & Ниcолсон нашриёти томонидан чоп этилган. Китоб муаллифнинг нейрожарроҳ сифатидаги фаолияти батафсил тасвирланган биография жанридаги асардир.

Озор берма
Файл:Ҳенрй Маршнинг „Озор берма“ асари.жпг
Муаллиф(лар) Ҳенрй Марш
Таржимон(лар) Ҳикматжон Толибжонов (о'збек тилига)
Мамлакат Бирлашган Қироллик
Жанр(лар)и Биография, Илмий-оммабоп, Тиббиёт
Нашр этилган санаси 9-октабр, 2014-йил
Нашриёт Wеиденфелд & Ниcолсон нашриёти
Саҳифалар сони 291
ИСБН 978-1-250-09013-3

Асар мавзуси

Ҳенрй Марш Буюк Британияда таниқли нейрожарроҳ ҳисобланади. Унинг отаси адвокат, онаси Фашистлар Германиясидан қочқин бўлган. Марш бакалавр даражасида ўқиб, кейинчалик икки йил Давлат Миллий архивида ишлайди. Бир йил давомида кўнгилли сифатида Африкада дарс беради ва Охфорд университетига ўқишга кириб, сиёсат, иқтисодиёт, фалсафа фанларини ўрганади. Ҳаётидаги инқирозли давр сабаб ўқишни маълум вақт ташлайди ва АҚШ шимолидаги кончилар шаҳарчаси касалхонасида кичик тиббий санитар бўлиб ишлай бошлайди. 6 ой давомида у ерда дастлабки тиббий қизиқишларни олади. 1 йил ўтгач қайтиб келиб, Охфорддаги ўқишини тамомлайди ва кейин Лондондаги табиий фанлар бўйича ягона тиббиёт мактабига ҳужжат топширади. Табиий фанлардан О ва А дажараси (Буюк Британияда умумий таълим сертификатининг оддий даражалари) учун Лондон тиббиёт мактаблари уни рад этишади. Шунинг учун у Қиролликнинг бепул тиббиёт мактабига ўқишга киради. 1979- йилда ўқишни тугатиб ўзи аввал амалиёт ўтаган шифохонага кичик шифокор сифатида ишлаб бошлайди[1]. Марш фаолияти давомида шифокор ва бемор ўртасидаги муносабатларни чуқур эътиборга олади. Жумладан, ўлаётган бемор ва унинг яқинларига мудҳиш ҳабарни етказиш, умидсизликни англата олиш ёки умид бериш, жарроҳлик амалиётидан кейин беморни тузалиб кетишига ишонтира олиш каби ҳиссий қийинчиликларни асарда изоҳлаб беради[2]. Шу жумладан, нейрожарроҳлик соҳасининг оғриқли томонлари, нейрожарроҳ шифокорга керак бўладиган фазилатлар, шифокорлар ва беморларнинг қариндошлари ўртасидаги зиддият, тушинмовчиликларни айтиб ўтган. Асарда шифокор ҳаёти давомида таҳлил қилиб борган кўпгина касалликлар, уларнинг давоси ва оқибатлари ҳақида ҳам ёзади. Асарда учрайдиган тиббий ҳолатлар, терминларга изоҳ берилган ва шу учун асар нафақат тиббиёт соҳасидагилар учун балки барча тоифадаги инсонлар учун ҳам тушинарли ва мазмунли.

Танқидий фикрлар

Китоб ҳақидаги фикрлар асосан ижобий бўлган[3][4]. Карл Ове Кнаусгåрд асар ҳақида фикр билдириб, унда „тасодифий йўналишдаги ҳақиқатлар“ борлигини айтади. Бундан ташқари, Тҳе Обсервер анд Тҳе Даилй Телеграпҳ компанияси ҳам мақтовга сазовор деб эътироф этган. Иккинчи марта нашр этувчи Ничолас Блинcоэ уни „узоқ йиллик ёпилишлардан сўнг оқланган музокаралар серияси“ деб атайди[5][6]. Мичико Какутани асар ҳақида қуйидаги фикрларни келтиради: „Китоб ўқувчилар фикрини ижобий чалғица-да, бир вақтнинг ўзида уларни инсон танасидаги мўжизаларни қадрлашга ва Ҳенрй Марш каби жарроҳлар борлигидан мамнун бўлишда ундайди“[7].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Марш, Ҳенрй (2014). До Но Ҳарм: Сториэс оф лифе, деатҳ, анд браин сургерй. п. 76.
  2. ↑ Марш, Ҳенрй (2014). До Но Ҳарм: Сториэс оф лифе, деатҳ, анд браин сургерй. п. 110.
  3. ↑ Ҳаммонд, Пҳил (2014-03-15). „До Но Ҳарм бй Ҳенрй Марш“. Тҳе Тимес. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-03-21.
  4. ↑ Ротҳман, Жошуа (2015-05-11). "Ҳенрй Марш’с „До Но Ҳарм“". Тҳе Неw Ёркер. Арчивед фром тҳе оригинал он 2015-05-13.
  5. ↑ Фергусон, Эуан (2014-03-30). „До Но Ҳарм: Сториэс оф Лифе, Деатҳ анд Браин Сургерй ревиэw – 'а блоодй, сплендид боок'“. Тҳе Гуардиан. Арчивед фром тҳе оригинал он 2014-03-30.
  6. ↑ Блинcоэ, Ничолас (2014-03-08). „До Но Ҳарм: Сториэс оф Лифе, Деатҳ анд Браин Сургерй, бй Ҳенрй Марш, ревиэw“. Тҳе Даилй Телеграпҳ. Арчивед фром тҳе оригинал он 2014-03-09.
  7. ↑ Какутани, Мичико (2015-05-18). „Ревиэw: Ин 'До Но Ҳарм,' а Браин Сургеон Теллс Алл“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-03-21.
  8. ↑ „ПЕН Аcкерлей Призе“. Энглиш Пен. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-04-28. Ретриэвед 2019-05-01.
  9. ↑ „До Но Ҳарм“. Wеллcоме боокпризе.
  10. ↑ "Бест бусинесс боокс". Финанcиал Тимес
  11. ↑ „Нотабле нонфиcтион оф 2015“. Тҳе Wашингтон Пост. 2015-11-18.