Озраптор ("Австралия ўғриси" деган маънони англатади) — бир қанча суяк қолдиқлардан маълум бўлган Австралия Ўрта Юра даври Cолалурасида яшаган эҳтимолий, абелизавр теропод динозавр тури вакили[1].

Озраптор
Вақт диапазони: Ўрта Юра даври
~169 миллион йил олдин
Илмий таснифланиши edit
Оиласи: Анималиа
Туркум: Чордата
Кладаси: Диносауриа
Кладаси: Саурисчиа
Кладаси': Тҳеропода
Кладаси: Аверостра
Тур: †Озраптор

Лонг & Молнар, 1998
Махсус номи:
†Суботаии
Биологик номланиши
†Озраптор суботаии
Молнар, 1998
Озрапторнинг таҳминий ҳажми

Кашф этилиши ва номлаши

1967-йилда ўн икки ёш атрофидаги Шотландия коллежининг тўрт нафар ўқувчилари Жералдтон яқинидаги Бринго темир йўлини кесиш майдонида тош қолдиқларни топишади ва уни Ғарбий Австралия университети профессори Рекс Придерга кўрсатишади. Қолдиқлар қирилиб кетган тошбақа турига тегишли деб ўйлашади ва топилмани Лондондаги Британия Табиат тарихи музейи мутахассисларига жўнатишади[2]. 1990-йилларда Жон Алберт Лонг ва Ралф Молнар томонидан тошга айланган суякларни ўрганиб чиқиш орқали, топилмалар тероподлар туркумига мансуб, дея таърифланади[3].

1998-йилда Лонг ва Молнар ушбу топилмани қайта ўрганадилар ва уни Озраптор суботаии тури дея номлайдилар ва тавсифлайдилар. Умумий ном австралияликларнинг лақаби бўлган „Оззиэс“ ва лотинча раптор сўзларидан олинган. Махсус қўшимча ном — суботаии фантастик қаҳрамон, "Варвар Конан " филмидаги тез югурувчи ўғри ва камончи „Суботай“ шарафи номланган[4].

Озрапторнинг тахминий о'лчами нисбати

Ҳолотип, УWА 82469, тахминан 169 миллион йил олдин, ўрта Юра даврига тегишли Cолалура қумтошида топилган. Ушбу топилмалар асоси чап тизза ва тўпиқ орасидаги дистал суякдан иборат эди. Рҳоэтозавр билан бирга Озраптор ҳам Австралиядан топилган энг қадимги динозаврлардан ҳисобланади[5].

Намуна 8 см(3.1ин) узунликда ва 4 см (1.6 ин) кенгликга эга бўлган. Ушбу ўлчовларга кўра, оёқ суягининг умумий узунлиги тахминан 17 — 20 сантиметр (6,7 — 7,9 дюйм) дея баҳоланади. Ҳамда ушбу заврнинг умумий бўй узунлиги 2 метр (6,6 фт)ни ташкил этганлиги аниқланган. Уни динозаврнинг ўзига хос тури сифатида эълон қилиш учун имкон берувчи учта диагностик хусусият аниқланган: тос суягининг кўтарилиш жараёни дум учи билан тўртбурчак шаклга эгалиги; тос суяги юза қисмида вертикал тизма борлиги; медиал кондилнинг заиф ривожланганлиги.

Таснифлаши

Фақатгина қисман оёқ суягидан маълум бўлган Озрапторни таснифлаш қийин. 1998-йилда олимлар ушбу завр таснифини аниқроқ кўрсата олмайдилар. 2004-йилда Томас Холц уни Аветеропод аъзоси деб ҳисоблаган. 2005-йилда Оливер Рауҳут томонидан ўтказилган яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, у ҳақиқатан ҳам теропод, аниқроғи, астрагалар трубасида аниқ вертикал медиан тизма мавжудлигига асосланган Абелисауроидеа тури вакилидир[6]. Ягона тур, дея таснифланган-да, Озраптор, энг қадимги абелизаврид бўлар эди. Бироқ, Рауҳут кейинчалик унинг белгиларининг ҳеч бири аслида абелизаврлар билан боғланмаган деган хулосага келади ва шунинг учун Озраптор энг яхши ҳолатда Тҳеропода индет деб таснифланиши керакли тасдиқланади[7].

Манбалар

  1. ↑ Тйкоски, Р. анд Роwе, Т. (2004). „Cератосауриа“. ин Wеишампел, Давид Б.; Додсон, Петер; анд Осмóлска, Ҳалсзка (эдс.): Тҳе Диносауриа, 2нд, Беркелей: Университй оф Cалифорниа Пресс. п. 109. ИСБН 0-520-24209-2.
  2. ↑ Wеллес, С.П. анд Лонг, Ж. А. (1974). Тҳе тарсус оф тҳеропод диносаурс. Анналс оф тҳе Соутҳ Африcан Мусеум 64: 191-218.
  3. ↑ Лонг, Ж.А. (1998). Диносаурс оф Аустралиа анд Неw Зеаланд анд отҳер анималс оф тҳе Месозоиc Эра. Ҳарвард Университй Пресс, УНСW Пресс, пп 94-96. ИСБН 0-86840-448-9
  4. ↑ Лонг, Ж.А. анд Молнар, Р.Э. (1998). „А неw Журассиc тҳеропод диносаур фром Wестерн Аустралиа“. Реcордс оф тҳе Wестерн Аустралиан Мусеум 19 (1): 221-229
  5. ↑ Лонг, Ж.А. (1998). Диносаурс оф Аустралиа анд Неw Зеаланд анд отҳер анималс оф тҳе Месозоиc Эра. Ҳарвард Университй Пресс, УНСW Пресс, пп 94-96. ИСБН 0-86840-448-9ИСБН 0-86840-448-9
  6. ↑ Рауҳут, О.W.М. (2005). „Пост-cраниал ремаинс оф ʻcоэлуросаурс’ (Диносауриа, Тҳеропода) фром тҳе Лате Журассиc оф Танзаниа“. Геологиcал Магазине 142 (1): 97-107
  7. ↑ Рауҳут, О.W.М. (2012). „А реаппраисал оф а путативе реcорд оф абелисауроид тҳеропод диносаур фром тҳе Миддле Журассиc оф Энгланд.“ Проcеэдингс оф тҳе Геологисц' Ассоcиатион. 123(5), 779-786.