Озуқа бирлиги – молларга едириладиган ем-хашак тўйимлилигини бел-гиловчи ўлчов бирлиги. Озуқа бирлигининг 1 кг қуруқ сули тўйимлигига тенг қилиб олинган. Бошқа ем-хашаклар тўйимлилиги шунга таққослаб бақоланади. Масалан, 1 кг қуруқбеда 0,5; арпа 1,15; 1 кг маккажўхори 1,4 Озуқа бирлигига тенг. Кррамолларда ёғ тўпланишига қараб белгиланадиган бир Озуқа бирлиги тўйимлилиги 150 г ички ёғ тўпланишига ёки 1414 ккал га тенг. Емхашак тўйимлилиги баҳоланаётганда Озуқа бирлигидан ташқари, унинг таркибидаги ҳазм бўладиган протеин, калсий, фосфор, каротин ҳамда витаминлар ҳам назорат қилинади. Амалда ем-хашак тўйимлилиги кўрсатилган махсус жадваллардан фойдаланилади. АҚСҲ, Германия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда озуқа таркибидаги ҳазм бўладиган озиқ моддаларга караб бахрланади (яна қаранг Емхашак тўпимлилиги).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил