Озуқа нормаси - ҳайвонлар ҳаётини сақлаш ва маҳсулдорлигини ошириш учун зарур озуқа моддаларнинг кундалик миқдори. Чорвачилик маҳсулотларини кўплаб етиштириш ва ем-хашакдан оқилона фойдаланиш молларга бериладиган ем-хашакнинг сифати ва миқдорига, ҳайвонларнинг озуқага бўлган талаби ҳамда хўжалик шароитига боғлиқ. Молларга озуқа бел-гиланган норма асосида берилади. Озу-қанинг нормадан ками ҳам, кўпи ҳам ҳайвонларга салбий таъсир этади. Амалда қўлланиш учун тавсия қилинган ҳозирги Озуқа нормаси ҳайвонларнинг озуқа моддаларга бўлган умумий талаби асосида тузилиб, озуқа бирлиги билан ифодаланади; шунингдек, ҳазм бўладиган протеин, калсий, фосфор, каротин, ош тузи нормаларидан ташқари 1985-йилдан бошлаб ҳайвон турига қараб — ферментлар, витаминлар, углеводлар, микроэлементлар каби 30 га яқин турли биологик фаол моддалар ва қўшимчалар кўрсатилади.

Ёғлилиги 4% 1 л сут ҳосил бўлиши учун тахминан 0,5 озуқа бирлиги сарф бўлиниши инобатга олиб, соғин сигарлар учун Озуқа нормаси ҳисоблаб чиқилади. Озуқа нормаси доимий бўлмай, шароитга ва ишлаб чиқариш режасига қараб қайта кўриб чиқилади, лозим бўлса ўзгартирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил