Ozuqa ratsioni
Озуқа рациони — молларга маълум вақт (кун, ой, мавсум)да бердириладиган ем-хашак. Озуқа рациони озуқа нормаси асосида тузилади; бунда хўжаликда мавжуд ем-хашакнинг тури, тўйимлилиги, чорва молларининг ёши, соғломлиги, маҳсулдорлиги, иштаҳаси ва бошқа индивидуал хусусиятлари эътиборга олинади. Озуқа рациони протеин, аминокислота, калсий, фосфор ва ош тузига бой бўлиши керак. Озуқа рациони белгилашда ўртача иштаҳали чорва моллари кўзда тутилади. Уларнинг нормал овқат ҳазм қилишни таъминлаш учун рационда ем-хашак нисбати тўғри белгиланиши лозим. Озуқа рациони таркибидаги турли озуқаларнинг фоизда ифодаланган миқдори рацион тузилмасини кўрсатади. Озуқа рациони, одатда, ҳар ойда янгидан тузилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |