Ozurgeti
Озургети (грузинча: ოზურგეთი) — Грузияда жойлашган Гурия вилояти пойтахти. Илгари ушбу шаҳар Мачарадзе ёки Макҳарадзе (Филипп Макҳарадзе шарафига) деб номланган.
Озургети грузинча: ოზურგეთი | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| 41°55′37″Н 42°00′02″Э / 41.92694°Н 42.00056°Э{{#cоординатес:}}: cаннот ҳаве море тҳан оне примарй таг пер паге | |
| Мамлакат | Грузия |
| Вилоят | Гуриа |
| Мунисипалитет | Озургети мунисипалитети |
| Маркази баландлиги | 80 м |
| Аҳолиси (2014) |
14 785[1] |
| Вақт минтақаси | УТC+4 |
|
| |
Тарихи

Озургети ўрта асрларнинг охирларида ташкил топган ва биринчи марта 1578-йилда Янги Грузия хроникаларида (ახალი ქართლის ცხოვრობა, акҳали қартлис цкҳовроба) тилга олинган.[2] Кўп ўтмай, у Гурия князлиги ҳукмдорларининг қароргоҳи ҳамда савдоси учун муҳим марказ бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, ушбу шаҳар остидан 270 та кумуш тангадан иборат ғазна — „Озургети ғазнаси“ топилган.
1846-йил 14-декабрда Озургети шаҳар сифатида белгиланди.[3] Ўша пайтда 300 нафардан сал ошиқ аҳоли истиқомат қилар эди, аммо шаҳарнинг аҳамияти ошгани сайин аҳоли сони ортиб борди: 1865-йилга келиб, шаҳар аҳолиси қарийб 700 кишидан ошди. Ушбу шаҳар Россия-Туркия уруши (1877-78) учун стратегик жой бўлиб ҳам хизмат қилди. Озиргети 1891-йилда қонуний босмахонага эга бўлган Грузиядаги тўртинчи шаҳар эди. 1923-йил 26-декабрда Озургетида бутун мамлакат билан боғлайдиган темир йўл линияси ташкил этилди. Шаҳар номи 1934-йил 9-июлда грузиялик болшевик Филипп Махарадзе шарафига „Махарадзе“ деб ўзгартирилди. 1989-йил 15-майда эса яна асл номига қайтарилди.
Демографияси
2014-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳарда 14 785 киши истиқомат қилади. 2010-йилда аҳолининг сони 20 636 кишини ташкил этган. Шаҳар аҳолисининг 94,5 % этник грузин, 3,8 % арман ва 0,8 % руслардан ташкил топган.[4] Расмий статистик маълумотларга кўра, аҳолининг 10 % қашшоқ тарзда яшайди ва ишсизлик даражаси 15 % ни ташкил этади.
Географияси
Озургети шаҳри денгиз сатҳидан 200 метр (656 фут) баландликда жойлашган. Шаҳарнинг катта қисми Бжужи ва Натанеби дарёлари ўртасида жойлашган. Натанеби — Озургетидаги ер ости дарёси, унинг устига шаҳарнинг кўп қисми қурилган, Бжужи эса ер усти бўйлаб оқади. Шаҳарни шимол ва жанубда тепаликлар ўраб туради.
Шаҳарнинг аксарият жамоат бинолари, жумладан муниципал бинолар, кинотеатр, театр, музейлар ва истораҳат боғлари ўрта тераста жойлашган.
Иқлими
Шаҳар нам субтропик иқлимга эга ва йил давомида ёғингарчилик миқдори сезиларли даражада. Январ энг совуқ ой, август эса энг иссиқ ой ҳисобланади. Қор камдан-кам учрайди ҳамда асосан январ, феврал ва март ойларининг бошларида учрайди.
Аҳамиятли кишилар
- Сико Долидзе — филм режиссор ҳамда ссенарийчи
- Виктор Долидзе — грузиялик бастакор
- Григол Ткабладзе — актёт
- Гиорги Кекелидзе — шоир
- Симон Гугунава — шоир
- Нико Мари — тарихчи ва этнограф
- Эквтиме Такаишвили — тарихчи ва этнограф
- Константин Леселидзе — Иккинчи жаҳон уруши пайтида Қизил армия коммандори
- Порфиле Чанчибадзе — Қизил армия генерали
- Манучар Квирквелиа — Грек-роман кураши бўйича Олимпия олтин медал ғолиби
- Вакҳтанг Благидзе — Грек-роман кураши бўйича Олимпия олтин медал ғолиби
Манбалар
- ↑ „მოსახლეობის საყოველთაო აღწერა 2014“. საქართველოს სტატისტიკის ეროვნული სამსახური (ნოემბერი 2014). Қаралди: 26 ივლისი 2016.
- ↑ ქართლის ცხოვრება, წიგნი ИИ (Картули Цкҳовреба, Боок ИИ) — Тбилиси, 1959 (ин Георгиан)
- ↑ Мр. Зардиалишвили, "საქ. სსრ ეკონომიკური დარაიონება (Тҳе Эcономиc Зонинг оф тҳе Георгиан ССР), п. 46 (Тбилиси, 1970) (ин Георгиан).
- ↑ „георгиа-этҳниc-2014“. 2020-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-октябр.
Библиография
- эн:Георгиан Совиэт Энcйcлопедиа, Вол. 6, п. 517 (1983)
| Викиомборда „Озургети“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |