Põlva
Пõлва — Эстониянинг жануби-шарқидаги шаҳарча, Пõлва округининг тумани ва Пõлва Валднинг маркази.
Пõлва, Эстониа | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
|
| |
| Мамлакат | Эстония |
| Округ | Пõлва округи |
| Муниципалитет | Пõлва Валд |
| Майдон | 55 км2 (21 кв ми) |
| Аҳолиси (2021) |
5 115 |
| Зичлиги | ауто киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+2, ёзда УТC+3 |
| Почта индекс(лар)и | 63308 |

Пõлва шаҳарнинг ғарбий томонидаги кичик ўрмонли ҳудудда жойлашган Инцикурму мусиқа фестивали майдонига эга бўлиб, у мунтазам равишда консертлар ва ёзги тадбирларга мезбонлик қилади.
Тарихи
„Пõлва“ номи тарихий ёзувларда илк бора 1452-йилда учрайди. Бу исм эстонча „тизза“ (пõлв) сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Афсонага кўра, шайтонни узоқроқ тутиш учун Авлиё Марй черковида бир қиз тиз чўкиб ўтирган. Шу ҳолат ҳисобига, шаҳар шундай ном олган.
Пõлва Ливония шимоли ва жануби ўртасидаги эски ҳарбий чорраҳа бўлган. Тахминан 1240-йилда, Эстония христианлаштирилганидан кўп ўтмай, Бернард роҳиблари Биби Марямга бағишланган черков қурадилар. Черков Дорпат епископлигига бўйсунган. Худди шу черков 16-асрда Ливония уруши натижасида Россия ҳукмронлиги ҳудудига айланган. 1582-йилда Полша суверенитети остида Дорпат Воиводалиги таркибига киради ва кейинчалик Швецияга тегишли бўлади. 1721-йилда Нистад шартномасига кўра, Эстония ва Ливония ҳудудлари Россияга берилади. Кейин Пõлва ва унинг черкови дастлаб Тарту округига, 1783-йилдан эса Ливония губернаторлиги таркибига кирувчи янги ташкил этилган Вõру округига қарашли бўлган.
Шаҳар Буюк Шимолий урушдан кейин қайта тиклангунгача узоқ вақт давомида вайронага айланган Авлиё Марй черкови ёнида ривожланган. 1931-йилда Тартудан Пецеригача Пõлва орқали темир йўл қурилган. Пõлва 1950-йилда ташкил этилган Пõлва туманининг марказига айлангандан сўнг, Пõлва аҳолисининг сони тез ўсишни бошлаган ва шаҳар ҳам ривожланган. Шаҳарда сунъий кўл бўлиб, унинг қумли қирғоқлари ёзда дам олувчилар билан тўлиб-тошади. 1993-йил 10-августда Пõлва шаҳарча ҳуқуқини қўлга киритган.
Демографияси
| Этник таркиб | 1934[1] | 1970[2] | 1979[3] | 1989[3] | 2000[4] | 2011[5] | 2021[6] | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| миқдори | % | миқдори | % | миқдори | % | миқдори | % | миқдори | % | миқдори | % | миқдори | % | |
| Эстонлар | 392 | 94.7 | 2858 | 92.8 | 4446 | 92.3 | 6560 | 93.2 | 6234 | 96.4 | 5594 | 97.0 | 5303 | 97.2 |
| Руслар | 6 | 1.45 | 81 | 2.63 | 234 | 4.86 | 291 | 4.13 | 132 | 2.04 | 99 | 1.72 | 79 | 1.45 |
| Украинлар | - | - | 3 | 0.10 | 30 | 0.62 | 74 | 1.05 | 36 | 0.56 | 32 | 0.55 | 25 | 0.46 |
| Беларуслар | - | - | 5 | 0.16 | 10 | 0.21 | 9 | 0.13 | 9 | 0.14 | 2 | 0.03 | 3 | 0.06 |
| Финлар | - | - | 19 | 0.62 | 39 | 0.81 | 47 | 0.67 | 21 | 0.32 | 16 | 0.28 | 10 | 0.18 |
| Яҳудийлар | - | - | 0 | 0.00 | 0 | 0.00 | 0 | 0.00 | 0 | 0.00 | 1 | 0.02 | 3 | 0.06 |
| Латишлар | 1 | 0.24 | 3 | 0.10 | 5 | 0.10 | 3 | 0.04 | 1 | 0.02 | 1 | 0.02 | 3 | 0.06 |
| Немислар | 7 | 1.69 | - | - | 42 | 0.87 | 18 | 0.26 | 2 | 0.03 | 1 | 0.02 | 0 | 0.00 |
| Татарлар | - | - | - | - | 0 | 0.00 | 4 | 0.06 | 3 | 0.05 | 2 | 0.03 | 0 | 0.00 |
| Поляклар | - | - | - | - | 1 | 0.02 | 5 | 0.07 | 0 | 0.00 | 1 | 0.02 | 0 | 0.00 |
| Литвалар | - | - | 0 | 0.00 | 1 | 0.02 | 1 | 0.01 | 1 | 0.02 | 1 | 0.02 | 6 | 0.11 |
| номаълум | 0 | 0.00 | 0 | 0.00 | 0 | 0.00 | 0 | 0.00 | 11 | 0.17 | 2 | 0.03 | 10 | 0.18 |
| бошқа | 8 | 1.93 | 111 | 3.60 | 9 | 0.19 | 26 | 0.37 | 17 | 0.26 | 15 | 0.26 | 15 | 0.28 |
| Умумий | 414 | 100 | 3080 | 100 | 4817 | 100 | 7038 | 100 | 6467 | 100 | 5767 | 100 | 5454 | 100.1 |
Таълим тизими
Таълимнинг аҳамияти хусусида шаҳар гербида тасвирланган, унда АБC алифбосини кўрсатувчи хўроз тасвирланган. Пõлвада саккизта таълим муассасаси мавжуд, улар орасига қуйидагилар киради:
- 737 нафар ўқувчини ўз ичига олган Пõлва Қўшма таълим гимназияси;
- 387 ўқувчи таълим оладиган Пõлва ўрта мактаби;
- Пõлва Руси мактаби, 28 ўқувчига мўлжалланган. Бу мактаб ақлий заиф болалар учун;
- Пõлва Ёқуб мактаби, христиан лютеран мактаби.
Маданият ва спорт
Ёзда Пõлвада қизиқарли мусиқа фестиваллари ўтказилади. 2011-йил биринчи марта ҳармоникачилар йиғилиб, мусиқа фестивалини ўтказишган. Инцикурму мусиқа фестивали асосан ёшларга мўлжалланган бўлиб, август тунларида, яхши мусиқа ва деворлардаги визуал тасвирлар намойиши остида бўлиб ўтади.
Пõлва аҳолиси доимо ижобий кайфиятга эга бўлиб, ёш ва спорт билан шуғулланишни ёқтиришган. Шаҳар ичида ва ундан ташқарида сузишдан тортиб, от минишгача бўлган кўплаб машғулотлар билан шуғулланиш мумкин. Янги гимназия спорт билан шуғулланиш учун ажойиб имкониятлар яратади. Пõлванинг ўқ отиш галереясида турли мусобақалар бўлиб ўтади, ҳамда, янги спортчилар кашф этилади. Маҳаллий спорт мактабида шуғулланиш мумкин бўлган қўл тўпи спорти Пõлвада машҳур бўлган. Сервити гандбол клубининг профессионал ўйинчилари тўрт марта Эстония ғолибларига айланишган, шунингдек, клуб Эстониядан ташқарида ҳам кучли рақобатчи жамоа ҳисобланади.




Турли хил ландшафт тузилиши югуриш, харита ва компасс ёрдамида тез йўлни топиш спорт тури ёки велосипедда юришни яхши кўрадиганлар учун чексиз имкониятларни тақдим этади. Бу, шубҳасиз, „Кобрас“ ориэнтирлаш клуби спортчиларининг мусобақаларда муваффақият қозонишини таъминлаб, уларни спорт тадбирларини ташкил этишга ундайди. Пõлва ФC Лоотос футбол клуби 1994-йилда ташкил топган. У тумандаги энг йирик спорт клубларидан бири бўлиб, Эстония терма жамоаси сафида тўп сурган 30 дан ортиқ футболчи ўз карерасини Пõлва клуби таркибида бошлаган.
Лоотоспарк — бу Пõлва шаҳри, Эстония Футбол Федерацияси ва Пõлва ФC Лоотос ўртасидаги ҳамкорлик лойиҳаси бўлган футбол стадионидир. Ушбу стадион учинчи авлод синтетик газони билан қопланган бўлиб, унинг ёритиш ва иситиш тизимлари халқаро талаблар асосида жиҳозланган. Стадион расман 2004-йил 7-ноябрда очилган.
Пõлва аҳолиси спортдан ташқари, санъат ва мусиқа билан ҳам шуғулланади. Пõлва санъат мактабида расм, графика ва кулолчиликни ўрганиш мумкин. Мааржа галереясида турли рассомларнинг асарлари намойиш этилади. Мусиқа мактаби мусиқий таълим беради, жумладан, бу мактабда „Э СТуудио“ ёшлар ансамбли, чолғу ансамбли, кичик симфоник оркестр ва бир қатор хор жамоалари ҳам фаол шуғулланади.
Сиёсати
2013-йил октябр ойида, муниципал сайловлардан сўнг, Пõлва яқинидаги Пõлва Валд билан бирлашган ва шунинг учун муниципалитет мақомини йўқотган.
Бунгача шаҳар кенгаши 2009-йил 18-октябрда сайланган 17 аъзодан иборат бўлган. Ҳукумат 2009-йил 20-ноябрда кенгаш томонидан сайланган беш аъзодан ташкил топган. 11 йилдан ортиқ вақт давомида Пõлва мери бўлган Тармо Тамм 2011-йил апрел ойида парламентга қўшилган[7][8]. 2011-йил 11-майдан бери шаҳар ҳокими Георг Пелисаар эди[9].
Ҳамкорлик ўрнатилган шаҳарлар
Собиқ Пõлва муниципалитети қуйидаги шаҳарлар билан алоқалар ўрнатган:
Манбалар
- ↑ Валдаде раҳвастик. 1. ИИИ 1934 раҳвалоэндусе андмед. Виҳк И, ИИ раҳвалоэндус Ээстис (эт, фр). Таллинн: Рииги Статистика Кескбüроо, 1934 — 45-бет.
- ↑ Население районов, городов и поселков городского типа Эстонской ССР : по данным Всесоюзной переписи населения на 15 января 1970 года (ру). Таллинн: Ээсти НСВ Статистика Кесквалицус, 1972 — 77-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Ээсти Вабарииги маакондаде, линнаде жа алевите раҳвастик. 1. оса, Раҳваарв раҳвусе, переконнасеису, ҳаридусе жа элатусалликате жäрги : 1989. а. раҳвалоэндусе андмед (эт). Таллинн: Ээсти Вабарииги Рииклик Статистикаамет, 1990 — 29, 34-бет. ИСБН 978-9949-7193-2-7.
- ↑ „РЛ222: РАҲВАСТИК ЭЛУКОҲА ЖА РАҲВУСЕ ЖÄРГИ“ (эт). Эстониан Статистиcал Датабасе.
- ↑ „РЛ0429: РАҲВАСТИК РАҲВУСЕ, СОО, ВАНУСЕРÜҲМА ЖА ЭЛУКОҲА ЖÄРГИ, 31. ДЕТСЕМБЕР 2011“. Эстониан Статистиcал Датабасе. Қаралди: 2021-йил 4-феврал.
- ↑ „РЛ21429: Раҳвастик Раҳвусе, Соо, Ванусерüҳма Жа ЭЛукоҳа (Ҳалдусüксус) Жäрги, 31. ДЕТСЕМБЕР 2021“ (эт). Эстониан Статистиcал Датабасе.
- ↑ Оффиcиал сите оф тҳе парлиамент оф Эстониа, Ретриэвед 24.04.11 (эстонча)
- ↑ Ан интервиэw wитҳ Тармо Тамм, wҳере ҳе статес тҳат ҳе wоркед ас маёр фор 11,5 еарс, Ретриэвед 24.04.11 (эстонча)
- ↑ „Георг Пелисаар wас элеcтед ас тҳе маёр оф Пõлва“, Ретриэвед 12.05.11 (эстонча)