Протозоа-содда ҳайвонлар типи ҳисобланади. Содда ҳайвонлар ниҳоятда майда, микроскоп ёрдамида аранг кўринадиган бир ҳужайрали бўлиб, ҳозирги вақтда уларнинг 30000 дан ортиқ тури маълум. Уламинг кўпчилиги денгиз ва чучук сувларда ҳамда тупроқда эркин яшайди. Содда ҳайвонлар типи тўртта мустақил синфга ажратилган. Улар орасида паразит турлари ҳам кенг тарқалганлигини мисол келтиришимиз мумкин. Паразит турларининг сони бир неча мингдан иборат бўлиб, улар одам ва ҳайвонларда оғир касалликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун содда ҳайвонларни ҳар томонлама ўрганиш зоологлардан ташқари, тиббиёт ва ветеринария мутахассисларининг ҳам асосий обекти бўлиб ҳисобланади. Паразит содда ҳайвонлар морфоанатомик тузилишлари, ривожланиш сикли, шунингдек, хилма-хил организмларда яшашга мослашганлиги билан ҳам бир-биридан тубдан фарқланади. Демак, бу паразит содда ҳайвонларнинг эволуцион тараққиёти жараёнида турли геологик даврларда пайдо бўлганлигини билдиради.[1]

Протозоанинг тузилиши

Содда ҳайвонларнинг танаси протоплазма ва ядродан ташкил топган битта ҳужайрадан иборат. Шунинг учун улар кўпинча бир ҳужайрали ҳайвонлар деб аталади. Айнан шу битта ҳужайра кўп ҳужайрали ҳайвонлар организмига хос бўлган барча функсиялами бажаради. Кўпгина содда ҳайвонларнинг танаси ташқи томондан юпқа эластик қобиқ – пелликула билан қопланган. Протоплазма тиниқ ва бир хил тузилишли эктоплазма ҳамда ярим қуюқ донали эндоплазмадан иборат. Ҳаёт фаолиятининг асосий қисми эндоплазмада кечади. Чунки эндоплазмада Голжи аппарати, эндоплазматик тўр, митохондрия, рибосома, лизосома ва шунга ўхшаш муҳим органоидлар жойлашган. Бундан ташқари, эндоплазмада овқат ҳазм қилувчи ва қисқарувчи вакуолалар ҳамда шунга ўхшаш органеллалар бор. Содда ҳайвонлар бир, икки ва кўп ядроли бўлади. Ядро уларнинг ҳаёт фаолияти жараёнларини бошқаради ва кўпайишда ҳамда ирсий хоссаларни наслдан наслга ўтказишда муҳим рол ўйнайди. Содда ҳайвонлар псевдоподиялари (сохта оёқлар), хивчинлари ва киприкчалари ёрдамида ҳаракат қилади. Кўпайиши жинссиз ва жинсий йўл билан содир бўлади.[2]

Протозоаларнинг тарқалиши

Эркин яшовчи протозоа кенг тарқалган бўлиб, кўпинча чучук, шўр сувларда, шунингдек, тупроқ ва мох каби бошқа нам муҳитда кўп тарқалган. Баъзи турлар иссиқ булоқлар ва гипершўр кўллар ва лагуналар каби экстремал муҳитда ўсади. Барча протозоа нам яшаш муҳитини талаб қилади; аммо баъзилари қуруқ муҳитда узоқ вақт давомида систалар ҳосил қилиб, шароит яхшиланмагунча яшаб қолиш имконини беради.

Класссификацияси

Содда ҳайвонлар (протозоа)ни 4 синфга бўлинади

Манбалар