Пабло Жавиэр Пéрез (талаффузи: Пабло Хавер Перес; 1985-йил10-августда Аргентинанинг Росарио шаҳрида туғилган) — аргентиналик футболчи, „Неwелл’с Олд Бойс“ ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Пабло Пéрез
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Пабло Жавиэр Пéрез
Таваллуд санаси 1985-йил 10-август (1985-08-10) (41 ёш)
Таваллуд жойи Росарио, Аргентина
Бўйи 1.77
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Неwелл'с Олд Бойс
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Неwелл'с Олд Бойс
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006—2014 Неwелл'с Олд Бойс 124 (19)
2009—2010 → Эмелеc (ижара) 14 (1)
2010—2011 → Униóн Санта Фе (ижара) 31 (3)
2014—2015 Мáлага 11 (1)
2015 → Боcа Жуниорс (ижара) 14 (2)
2015—2018 Боcа Жуниорс 66 (5)
2019—2020 Индепендиэнте 23 (2)
2020— Неwелл'с Олд Бойс 50 (4)
Миллий терма жамоа
2018 Аргентина 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 13-апрел учун)

Клублардаги фаолияти

Пабло Пéрез „Неwелл’с Олд Бойс“ футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2006-йил 2-декабрда „Годой Cруз“ футбол клубига қарши ўйинда Аргентина премер лигасида дебют қилган. 2007-йил 26- май куни „Эстудиантес“ футбол клубига қарши ўйинда Пабло Пéрез хет-трик қайд этган. 2009-йилда ижара асосида Эквадорнинг „Эмелеc“ жамоасига ўтган. 17-август куни „Олмедо“ футбол клубига қарши ўйинда Пабло Пéрез Эквадор А сериясида дебют қилган[1]. 17-сентабр куни „ЭСПОЛИ“ футбол клубига қарши баҳсда Пабло Пéрез янги клуби сафида илк голини урган[2]. 2010-йилнинг ёзида Пабло Пéрез „Унион Санта Фе“ футбол клубига ижарага берилган. 8-август куни Пабло Пéрез „Депортиво Мерло“ футбол клубига қарши ўйинда у янги жамоада дебют қилган[3]. 11-декабр куни „Итузаингó“ футбол клубига қарши баҳсда Пабло Пéрез „дубл“ни амалга оширган[4].

2014-йилнинг қишида Пабло Пéрез Испаниянинг „Мáлага“ футбол клубига ўтиб, уч ярим йиллик шартнома имзолаган[5]. 17-январ куни „Валенcиа“ футбол клубига қарши ўйинда у иккинчи бўлимда дебют қилган[6]. 25-март куни „Эспанёл“ футбол клубига қарши баҳсда Пабло Пéрез ўзининг биринчи голини „Мáлага“ футбол клуби дарвозасига киритган[7].

2015-йил бошида Пабло Пéрез „Боcа Жуниорс“ футбол клубига ижарага ўтган. 15-феврал куни „Олимпо“ футбол клубига қарши ўйинда Пабло янги жамоада дебют қилган[8]. 3-май куни „Ривер Плате“ футбол клубига қарши баҳсда Пабло Пéрез „Боcа Жуниорс“ сафидаги илк голини урган[9]. Сентабр ойида клуб раҳбарияти Пабло Пéрезнинг трансферини сотиб олган ва Пабло Пéрез билан 2019- йилгача шартнома имзолаган.

Пабло Пéрез 2019-йилдан бери „Индепендиэнте“ футбол клубида ўйнамоқда.

Халқаро фаолияти

2018-йил 27-март куни Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида Пабло Пéрез Аргентина терма жамоаси сафида дебют қилган ва иккинчи бўлимда Эвер Банега ўрнига майдонга тушган[10].

Статистика

Жамоа   Мамлакат Мавсум
Неwелл’с Олд Бойс Argentina bayrogʻi Аргентина 2006—2009
Эмелеc Ekvador bayrogʻi Эквадор 2009—2010
Униóн де Санта Фе Argentina bayrogʻi Аргентина 2010—2011
Неwелл’с Олд Бойс 2011—2013
Мáлага Ispaniya bayrogʻi Испания 2014
Боcа Жуниорс Argentina bayrogʻi Аргентина 2015—2018
Индепендиэнте 2019—2020
Неwелл’с Олд Бойс 2020

Манбалар

  1. ↑ „Эмелек ВС. Ольмедо 2:1“ (ру). соccерwай.cом (2009-йил 17-август). 2014-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-январ.
  2. ↑ „Эмелек ВС. ЭСПОЛИ 4:0“ (ру). соccерwай.cом (2009-йил 17-сентябр). 2014-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-январ.
  3. ↑ „Унион Санта-Фе ВС. Депортиво Мерло 2:0“ (ру). соccерwай.cом (2010-йил 17-сентябр). 2014-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-январ.
  4. ↑ „Унион Санта-Фе ВС. Итусаинго 2:1“ (ру). соccерwай.cом (2010-йил 11-декабр). 2014-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-январ.
  5. ↑ „Пабло Пéрез жоинс Мáлага CФ унтил 2016/17“. Мáлага Cлуб де Фúтбол (2014-йил 8-январ). 2014-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 12-январ.
  6. ↑ „Малага ВС. Валенсия 0:0“ (ру). соccерwай.cом (2014-йил 17-январ). 2014-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  7. ↑ „Малага ВС. Эспаньол 1:2“ (ру). соccерwай.cом (2014-йил 25-март). 2014-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
  8. ↑ „Бока Хуниорс ВС. Олимпо 3:1“ (ру). соccерwай.cом (2015-йил 15-феврал). 2015-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-ноябр.
  9. ↑ „Бока Хуниорс ВС. Ривер Плейт 2:0“ (ру). соccерwай.cом (2015-йил 3-май). 2016-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 11-ноябр.
  10. ↑ „Испания ВС. Аргентина 6:1“ (эн). соccерwай.cом (2018-йил 27-март). 2019-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-март.