„Пачка сигарет“ (русча: Пачка сигарет, яъни „Папирос пачкаси“) — „Кино“ совет рок мусиқа гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 1989-йил эълон қилинган айни номли студиявий албомига олтинчи трек ўлароқ киритилган. „Пачка сигарет“ гуруҳ репертуаридаги энг таниқли тароналарнинг биридир. Қўшиқ матнини ҳам, куйини ҳам гуруҳ хонандаси Виктор Сой ёзган.

„Пачка сигарет“
„Кино“ қўшиғи
Звезда по имени Солнсе албомидан
Чиқарилган санаси 1989
Ёзиб олинган 1988
Жанр янги тўлқин
Давомийлиги 4:29
Лейбл Генерал Реcордс
Қўшиқ муаллиф(лар)и Виктор Сой
Бастакор(лар) Виктор Сой
„Звезда по имени Солнсе“ хронологияси
„Место для шага вперёд“ „Пачка сигарет“ „Стук“

Режиссёр Сергея Лисенконинг сўзларига кўра, Сойга қўшиқни ёзиш фикри 1986-йилда „Конес каникул“ қисқа филмини суратга олиш давомида келган[1]. Пировардида қўшиқнинг тўлиқ версияси 1988-йил Олмаота шаҳрида, „Игла“ филмини суратга олиш жараёнида ёзилган.

Дастлаб „Звезда по имени Солнсе“ албомини „Пачка сигарет“ деб номлаш режалаштирилган бўлган, аммо Сой гуруҳга „Звезда по имени Солнсе“ қўшиғини тақдим этиб, албом номини ўзгартиришни таклиф қилган.

„Звезда по имени Солнсе“ албоми жамоатчиликка эълон қилинишидан олдин унга киритилган ашулаларни эшитиб кўрган танқидчилар турли фикр билдиришган[2]. Тандиқчи Артемий Троицкий албомдаги айрим композициялар аранжировкаси унча ўхшамаганини, аммо „Пачка сигарет“ қўшиғи ажойиб чиққанини хулоса қилган.

Бугунга қадар бир неча хонанда ва гуруҳ, жумладан, қўшиқчи Сергей Шнуров ҳамда „Вопли Видоплясова“, „Дореволюционний Советчик“, „Легалний Бизне$$“ гуруҳлари „Пачка сигарет“ қўшиғини кавер қилган ва унга пародияларни куйлаган. „Наше радио“ радиоканали ХХ асрда ёзилган 100 та энг яхши рус рок қўшиқларини аниқлаш учун ўтказган сўров натижасида тузилган рўйхатга „Группа крови“, „В наших глазах“, „Звезда по имени Солнсе“ ҳамда „Восмиклассница“ қўшиқлари билан бир қаторда „Пачка сигарет“ қўшиғи ҳам киритилган.

Манбалар

  1. ↑ ; Марьяна ЦойВиктор Цой. Стихи, документы, воспоминания. Ленинград: Новый Геликон, 1991. ИСБН 5-85-395-018-5. 
  2. ↑ Калгин, Виталий. Виктор Цой. Москва: Молодая гвардия, 2015. ИСБН 978-5-235-03751-9. 

Ҳаволалар