Paduya
Qiyofa
Падуя — Италиянинг шимолий қисмидаги шаҳар. Падуя вилоятининг маъмурий маркази. 2001-йил шаҳар аҳолиси 203,3 минг кишини ташкил қилган. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни, кема қатнайдиган канал орқали Адриатика денгизи билан боғланган. Машинасозликнинг турли соҳалари, кимё, енгил саноат, озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Шаҳарда Галилей ишлаган университет (1222), ботаника боғи ва музейлар бор. Шаҳар милоддан аввалги ИВ асрдан маълум. Уйғониш даврида Падуяда рассомлик санъати ниҳоятда юксалган. 1866-йилда Италия қироллигига қўшилгунга қадар турли давлатлар таркибида бўлган. ХИИ—ХВ асрларга оид меъморий ёдгорликлар (черков ва саройлар) сақланган. Падуяда ҳар йили халқаро ярмаркалар ўтказилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Италия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |