Пеан(пеон, пион ; қадимги юнонча: Παιάν, Παιήων, Παιών) — қадимги юнон мифологиясида Олимп худоларининг шифокори[1]. Бу ном биринчи марта Микен даврида Аполлон номига муқобил сифатида қўлланила бошланган деган қарашлар мавжуд[2][3][4].

Паэан

Гомернинг Илиадасида икки марта тилга олинган[5]. Кунларнинг бирида уруш худоси Арес Афинанинг ёрдами билан одам- Диомед томонидан яраланади. Шунда уни шошилинч равишда Олймпга эвакуация қилишади, у ерда Пеан Аресни даволайди ва дарҳол оёққа турғазади[6]. Арес Зевс[7] буйруғига кўра билан балзам билан муолажа олган. Ер ости Ўликлар қароргоҳи Ҳадес Геркулес томонидан ўқ билан яралаганида Пеандан шифо олади[8]. Бу Гомернинг Одиссеясида муаллиф Мисрни, шу жумладан унинг доривор ўсимликларини мақтаганида эслатиб ўтилган. Унинг сўзларига кўра, мисрликлар Пеан қабиласидандир[9].

Гесиоднинг ёзишича, Пеан ҳар бир касалликнинг давосини билади ва уни алоҳида худо сифатида белгилайди. Аполлон ёки Пеан ўлимдан қутқара олади[10][11].

Кейинчалик, Пеан ҳам касалликларни келтириб, ҳам уларни даволай оладиган худо Аполлоннинг ҳамда худо-табиб Асклепий[12] эпитети ҳисобланган.

Самофракиялик Аристарх Пеанни мустақил, алоҳида худо деб ҳисоблаган, Зенодот фон Маллос эса, аксинча, уни Аполлонга тенглаштирган[13].

Манбалар

  1. ↑ Маршалл Cавендиш Cорпоратион. Годс, Годдессес, анд Мйтҳологй. Маршалл Cавендиш, 2005 — 1069-бет. ИСБН 978-0-7614-7559-0. 
  2. ↑ Счофиэлд, Лоуисе. Тҳе Мйcенаэанс. Тҳе Бритиш Мусеум Пресс, 2007 — 160-бет. ИСБН 978-0-89236-867-9. 
  3. ↑ „КН В 52+“. Деадитерранеан: Миноан Линеар А & Мйcенаэан Линеар Б. 2016-йил 18-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-май.
  4. ↑ Андоза:Нп3. Тҳе Мйcенаэан Wорлд. Cамбридге, УК: Cамбридге Университй Пресс, 1976 — 89-бет. ИСБН 0-521-29037-6.  Ат Гоогле Боокс.
  5. ↑ Гантз, п. 96.
  6. ↑ „Ҳомер, Илиад,Боок 5, лине 899“. www.персеус.туфц.эду. Туфц Университй.
  7. ↑ Ҳомер, Илиас 5, 899—904.
  8. ↑ „Ҳомер, Илиад,Боок 5, лине 363“. www.персеус.туфц.эду. Туфц Университй.
  9. ↑ „Ҳомер, Одйссей, Боок 4, лине 219“. www.персеус.туфц.эду. Туфц Университй.
  10. ↑ Ҳесиод, Эвелйн-Wҳите 2007.
  11. ↑ Граф 2009.
  12. ↑ Эустатҳиус оф Тҳессалониcа, он Ҳомер, § 1494; Виргил. Аэнеид, вии. 769.
  13. ↑ Эустатҳиос вон Тҳессалонике, Комментар зу Ҳомерс Илиас 1014, 60.

Адабиётлар