Пафнутий Лвович Чебишёв [1821.14(26).5, Калуга губерняси, Окатово қишлоғи — 1894.26.11(8.12), Петербург] — рус математиги ва механиги, эҳтимоллар назарияси рус мактабининг асосчиларидан бири. Петербург Фанлар академияси академик (1856). Москва университетини тугатган (1841), профессор (1850). Илмий ишлари эҳтимоллар назарияси, сонлар назарияси, математик анализ, механизмлар назариясига оид. Ч. тасодифий миқдор тушунчасини эҳтимоллар назариясига татбиқ қилган; эҳтимоллар назариясининг лимит теоремаларини исботлашнинг янги усули — моментлар усулини яратди; катта сонлар қонунини умумий ҳолда исботлади. Сонлар назариясида туб сонлар тақсимотининг асимптотик қонуни ва бошқаларни умумий шакдда исботлади. Ортогонал кўпҳадлар, функсияларни энг яхши якинлаштириш муаммолари билан шуғулланди. Дифференсиал биномни элементар функсияларда интеграллаш шартларини топди. Ч.нинг куп (асосан, механизмлар назарияси соҳасидаги) кашфиётлари амалий тадқиқотлар ривожига сабаб бўлди.

Манбалар