Паго-паго — Шарқий Самоанинг (Америка Самоаси) маъмурий маркази, Тутуила оролида. Аҳолиси 8 минг кишидан зиёд (2023). Тинч океан соҳилидаги порт. Озиқ-овқат саноати (балиқ консервалаш) корхоналари бор. Четга копра ва балиқ консервалари чиқарилади. Америка Самоаси иқтисодиётининг ривожланишига қарамай, мамлакатда туризм жадал сур‘атларда ривожланмоқда [1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил