Paige Leonhardt
Паиге Леонҳардт (2000-йил 21-сентябрда туғилган) – австралиялик пара сузувчи. 2016-йилги Рио Паралимпия оъйинларида иштирок этган, 2020-йилги Токио Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор боълган, шунингдек, 2024 йилги Париж Паралимпиясида ҳам қатнашган[1][2].
Шахсий ҳаёти
Леонҳардт 2000-йил 21-сентябрда туғилган[3]. Беш ёшида оғир автоҳалокатга учраб, жиддий жароҳатлар олган ва тўлиқ тузалиб кетиш учун тўрт йил давомида даволанишга мажбур бўлган. Ҳалокат натижасида у ўнг томонида гемиплегик серебрал фалаж, шунингдек, интракраниал гипертензия (бош мия ичидаги босимнинг ортиши), эпилепсия ва аутизм билан касалланган[3]. Интракраниал гипертензия туфайли Леонҳардтдан бош миядаги ортиқча суюқликни орқа мия пунксияси (спинал тап) орқали мунтазам равишда олиб ташлаш талаб қилинади. Кўзларининг орқасида калсий йиғилиши друсен пайдо бўлишига олиб келади, бу эса келажакда кўриш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади[3][4]. Спортчи ҳозирги кунда Қуэнсланд штатининг Моунт Cоттон шаҳрида истиқомат қилади, бундан олдин эса Порт Маcқуариэ шаҳрида яшаган. Бу шаҳарда, шунингдек, Леонҳардтнинг энг севимли спортчиси, ногиронлар аравачасида регби бўйича олтин медал соҳиби Рйлей Батт ҳам истиқомат қилади[3]. Леонҳардт илгари Порт Маcқуариэдаги Ст Жосепҳ’с Регионал коллежида таҳсил олган, бироқ оъқишини коъчириб, 2019-йилда Ст Паул’с Граммар мактабини тамомлаган[5].
2018-йилдан бошлаб спортчи „Вариэтй тҳе Чилдрен“ хайрия ташкилоти элчиси ҳисобланади[6].
Карераси
Леонҳардт С14 тоифасига таснифланган ва шу боъйича мусобақаларда иштирок этади. У бундан олдин жисмоний ногиронлиги бўлган спортчилар учун мўлжалланган С10 тоифасида оъйинларда иштирок этган, бироқ Халқаро Паралимпия Қўмитаси унинг жисмоний ногиронлигини жуда енгил деб топиб, ушбу ёъналишда иштирок этишга мос эмас деб топган. Шу сабабли, ҳозирда спортчи ақлий ногиронлиги бўлган спортчилар учун мўлжалланган С14 тоифасида рақобат олиб боради[3]. Леонҳардт 2012-йил март ойида согълигини тиклаш мақсадида гуруҳ боълиб оътказиладиган сузиш машғулотларида иштирок эта бошлаган[3][4]. 2013-йилда бўлиб ўтган МcДоналд’с Қуээнсланд Мулти Cласс чемпионатида у 11 та ёъналиш боъйича қатнашиб, 7 та олтин ва 4 та кумуш медални қўлга киритган[7]. 2014-йилги Австралия Сузиш Чемпионатида эса 50 метрга брасс усулида (мулти-cласс) сузиш боъйича бронза медалига эга чиққан[3]. 2015-йилги Австралия Сузиш Чемпионатида ҳам спортчи 50 метрга брасс усулида (мулти-cласс) сузиш баҳсларида қатнашиб, бронза медали совриндорига айланган, 100 метрга брасс усулида сузиш ёъналиши бўйича (мулти-cласс) эса мусобақанинг финалига қадар етиб борган[3]. Шунингдек, 2015-йилги Австралия Ёшлар Чемпионатининг мулти-cласс мусобақаларида Леонҳардт 50 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида кумуш медал, 50 ва 100 метрга эркин усулда сузиш оъйинларида бронза медалларини қўлга киритган[3]. 2016-йилги Австралия Сузиш Чемпионатида спортчи аёллар ўртасида 100 метрга брасс (мулти-cласс) усулида сузиш баҳсларида шахсий рекордини (1.21.31) ўрнатиб, бронза медали билан тақдирланган. Бу натижа йил давомида дунё бўйича қайд этилган энг тезкор коърсаткичлар орасида тўртинчи оъринни банд қилган[8]. Шунингдек, Леонҳардт аёллар ўртасида 200 метрга комплекс сузиш (мулти-cласс) мусобақасида 2.39.11 сония натижани қайд этган ҳолда бешинчи ўринни, 100 метрга баттерфлай усулида сузиш боъйича эса 1.11.53 сония билан еттинчи ўринни эгаллаган[8].
Леонҳардт 2016-йилги Рио Паралимпиадасида жами 6 та йўналишда иштирок этган. У С10 тоифасида аёллар ўртасида 100 метрга баттерфлай усулида сузиш баҳсларида финалга чиқиб, якунда 6-ўринни эгаллаган. Шунингдек, 100 метрга брасс усулида сузиш боъйича ҳам финалга чиққан ва яна 6-оъринни қайд этган. Бундан ташқари, С10 тоифасида 50 ва 100 метрга эркин усулда, 100 метрга чалқанча ва СМ10 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш баҳсларида иштирок этган, бироқ мусобақа финалига чиқа олмаган[9].
2018-йилда Австралиянинг Голд Cоаст шаҳрида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ўйинларида Леонҳардт аёллар ўртасида СБ9 тоифасида 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида кумуш медал, СМ10 тоифасида 100 метрга комплекс сузиш баҳсларида эса тўртинчи ўринга эга боълган[10].
2020-йилги Токио Паралимпия ўйинларида спортчи аёллар ўртасида С14 тоифасида 100 метрга баттерфлай усулида сузиш боъйича 1.05.48 вақт билан кумуш медалга эга чиққан. Бу натижа Россия Паралимпия Қўмитаси вакили Валерииа Шабалина томонидан ўрнатилган жаҳон рекордидан икки сониядан камроқ фарқ билан орқада эди. Леонҳардт шунингдек, СБ14 тоифасида 100 метрга брасс ва СМ14 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш мусобақаларида ҳам финалга чиқиб, ҳар иккала йўналишда олтинчи ўринни эгаллаган[11].
2022-йил Мадеира шаҳрида бўлиб ўтган пара сузиш боъйича Жаҳон чемпионатида у учта медални, жумладан, С14 тоифасида 100 метрга баттерфлай усулида сузиш боъйича олтин медал, СБ14 тоифасида 100 метрга брасс ҳамда С14 тоифасида 4×100 метр масофага аралаш эстафета баҳсларида кумуш медалларга сазовор боълган[12]. Шу билан бирга спортчи яна 2 та ёъналиш боъйича мусобақада иштирок этган, бироқ бу ёъналишларда медалга эга чиқа олмаган.
2024-йилги Париж Паралимпия ўйинларида Леонҳардт 3 та йўналишда, жумладан, С14 тоифасида 100 метрга баттерфлай сузиш боъйича 7-ўрин, С14 тоифасида 100 метрга брасс усулида сузиш боъйича 4-ўрин ва СМ14 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш баҳсларида 8-ўринни эгаллаган[13].
Леонҳардт сузиш спортини „ўзини бошқалар билан тенг ҳис қиладиган ягона жой“ деб таърифлаган[4]. 2014-йилда у ва яна бир спортчи билан биргаликда Порт Маcқуариэ Ҳастинг Спорт мукофотининг „18 ёшгача бўлган энг яхши ёш спортчи“ номинацияси бўйича ғолибликни қоълга киритган[14].
Мукофоти
- 2022 – Спорт Аустралиа Ҳалл оф Фаме стипендияси соҳиби – 3-даражали[15].
Манбалар
- ↑ „Сwимминг Аустралиа Паралймпиc Сқуад Анноунcемент“. Сwимминг Аустралиа Неwс, 13 Април 2016. 2016-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-апрел.
- ↑ „Паралймпиcс Аустралиа Намес Поwерфул Пара-Сwимминг Теам Фор Токё“. Паралймпиcс Аустралиа (2021-йил 16-июн). Қаралди: 2021-йил 17-июн.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 3,7 3,8 „Паиге Леонҳардт“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2016-йил 16-март). 2016-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-апрел.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Паиге Леонҳардт'с он ҳер wай“. Порт Маcқуариэ Неwс (2014-йил 21-март). 2016-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-апрел.„Паиге Леонҳардтъс он ҳер wай“. Порт Маcқуариэ Неwс. 21 Марч 2014. Арчивед фром тҳе оригинал он 10 Жуне 2016. Ретриэвед 16 Април 2016.
- ↑ „Паиге Леонҳардт Натионалс Сwимминг Суccесс/“. Ст Жосепҳ'с Регионал Cоллеге wебсите. 2016-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-апрел.
- ↑ Пиcкстар. „Паиге Леонҳардт - Боок фор гуэст спеакинг, маркетинг анд море“ (эн). Пиcкстар. Қаралди: 2024-йил 15-июн.
- ↑ „Паиге Леонҳардт'с он ҳер wай“. Cамден Cоуриэр (2013-йил 24-сентябр). 2016-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-апрел.
- ↑ 8,0 8,1 МcДоналд, Миcк. „Wингҳам Сwимминг Cлуб мембер Паиге Леонҳардт то cомпете ат Риўс Паралймпиcс“. Маннинг Ривер Тимес (2016-йил 15-апрел). 2016-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-апрел.
- ↑ „Паиге Леонҳардт“. Оффиcиал Ресулц. Рио Паралймпиcс 2016. 2016-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-октябр.
- ↑ „Паиге Леонҳардт“. Cоммонwеалтҳ Гамес Аустралиа (2018-йил 2-апрел). Қаралди: 2021-йил 22-июн.
- ↑ „Сwимминг - ЛЕОНҲАРДТ Паиге - Токё 2020 Паралймпиcс“. Токё2020.орг. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. Қаралди: 2021-йил 25-август.
- ↑ „Грант Паттерсон“. 2022 Wорлд Пара Сwимминг Чампионшипс. Қаралди: 2022-йил 27-июн.
- ↑ „Паралймпиcс Аустралиа Намес Сwимминг Теам Фор Парис 2024 Гамес“. Паралймпиcс Аустралиа (2024-йил 14-июн). Қаралди: 2024-йил 15-июн.
- ↑ „2014 Порт Маcқуариэ Ҳастингс Спорц Аwардс“. Ротарй Порт маcқуариэ Сунрисе wебсите. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-апрел.
- ↑ „Паиге Леонҳардт | Спорт Аустралиа Ҳалл оф Фаме“ (эн-УС). Қаралди: 2024-йил 15-июн.