Пакомбо (? — 1867-йил декабр) — Камбоджада франсуз мустамлакачилари ва мулкдорларга қарши кўтарилган қўзғолон раҳбари; 1866—1867 йилларда юқори чўққисига чиққан. Пакомбо ўзини қирол Анг Чаннинг набираси деб эълон қилган. Қўзғолончилар Пакомбо раҳбарлигида бир қанча вилоятларни эгаллаганлар. Уларнинг асосий кучлари 1866-йил франсуз қўшинлари ва қирол отрядлари томонидан тормор келтирилган. Пакомбо асир олиниб, қатл этилган.[1]

Пакомбо

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил