Пакуаламан катта масжиди (индонезча: Масжид Бесар Пакуаламан) – Индонезиянинг Ёгякарта шаҳридаги Кауман ҳудудида жойлашган ява масжиди. У Пакуаламаннинг қироллик масжидидир.

Масжид
Пакуаламан масжиди
индонезча: Масжид Бесар Пакуаламан
Шаҳар Жокякарта
Координаталар 7°48′04″С 110°22′31″Э / 7.80105°С 110.37533°Э / -7.80105; 110.37533
Йўналиши сунний
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб ява меъморчилиги
Бинокорлар КРТ Натадининграт
БРМ Суржади
Бинокорлик 1831—1850
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик

Тарихи

Масжид 1831–1850-йиллар оралиғида, Ява уруши якунланганидан сўнг қурилган. Унинг қурилишини кейинчалик Паку Алам ИИ бўлган КРТ Натадининграт бошлаб берган. Лойиҳа 1829-йилда вафотидан аввал кейинчалик Паку Алам И бўлган БРМ Суржади раҳбарлигида амалга оширилган. Суржади масжид қурилиши якунланишидан олдин вафот этган бўлса-да, унинг қарашлари масжиднинг дизайни ва мақсадини шакллантиришда муҳим рол ўйнаган.

Пакуаламан сарой мажмуасининг жануби-ғарбий бурчагида жойлашган масжид ҳам диний марказ, ҳам қироллик ҳокимиятининг рамзи бўлиб хизмат қилган. Масжиднинг барпо этилиши ҳақида тарихий маълумот берувчи араб ва ява ёзувлари мавжуд бўлиб, улар маданий ёдгорлик сифатида ҳануз сақлаб келинмоқда[1][2].

Меъморчилик

Пакуаламан катта масжиди анъанавий ява меъморчилигининг нафис намунаси ҳисобланади. Дастлаб унинг режаси тўртбурчак бўлган. Тожга ўхшатиб ишланган том масжиднинг қироллик мақомини акс эттиради. Асосий намозхонада подшоҳ учун ажратилган намоз жойи бор. Ушбу махсус қисм пухта ишланган ёғочдан ясалган бўлиб, гул нақшлари ҳамда араб хаттотлиги билан безатилган. Шунингдек, у асосий пол сатҳидан бироз баландроқ қилиб ишланган бўлиб, бу унинг аҳамиятини билдиради[2][3].

Реставрация ишлари давомида араб тилида икки ва ява тилида икки ёзув топилган. Уларни сақланиши ва кўринишини таъминлаш учун кейинчалик олд айвон деворига кўчириб, ўрнатилган[2].

Кейинги даврда, Паку Алам ВИИИ ҳукмронлиги пайтида масжиднинг шарқий томонига айвон (терраса) қўшилган. Бу қўшимча ҳам функсионал, ҳам эстетик мақсадларга хизмат қилган. Бироқ 2017-йилда муҳофаза қилиш лойиҳаси доирасида айвон демонтаж қилинган. Пол плиткалари асл дизайнга ўхшашлари билан алмаштирилиб, ўша қисм устидаги том асосий намозхона томидан пастроқ қилиб қайта мосланган, натижада масжиднинг дастлабки тузилишига яқинлаштирилган[4].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Масжид Агунг Пура Пакуаламан“. Балаи Пелестариан Cагар Будая Ёгякарта. Қаралди: 2022-йил 29-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Масжид Агунг Пура Пакуаламан“. Систем Регистраси Насионал Cагар Будая. 2022-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 11-апрел.
  3. ↑ „Масжид Агунг Пура Пакуаламан“. ЖогжаCагар. Ёгякарта: Динас Кебудаяан (Кундҳа Кабудаян) Даэраҳ Истимеwа Ёгякарта. Қаралди: 2025-йил 11-апрел.
  4. ↑ Баю Дwи Wисманторо „Студй оф тҳе Дурабилитй анд Стренгтҳенинг оф Ҳисториcал Буилдинг Cонструcтион ин Ёгякарта“, . Проcеэдингс оф тҳе 2023 Интернатионал Cонференcе он Информатион Течнологй анд Энгинеэринг (ИCИТЕ 2023), Адванcес ин Интеллигент Сйстемс Ресеарч. Атлантис Пресс, 2023-12-23 — 120-бет. ДОИ:10.2991/978-94-6463-338-2_18. ИСБН 978-94-6463-337-5. 

Ҳаволалар

Викиомборда „Пакуаламан масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.