Палана — Россия Федерацияси Камчатка ярим оролдаги шаҳарча, Коряклар мухтор округи маркази. Палана дарёси соҳилида, унинг Охота денгизига қуйилиш жойидан 8 км масофада. Аҳолиси 4,1 минг киши (1998). Балиқчилик, ёқилғи ва озиқ-овқат саноати корхоналари, ўлкашунослик музейи бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил