Palanga
Паланга (1917-йилгача расмий номи Паланген) — Литвадаги шаҳар. Денгиз соҳилидаги иқлимий-балнеологик курорт. Болтиқ денгизи бўйида, Клайпеда шаҳридан 25 км шимолда, Клайпеда — Шяуляй йўналишидаги Кретинга темир йўл стансиясидан 12 км масофада жойлашган. Аҳолиси 18 минг киши (2001). Ёзи мўтадил илиқ (июлнинг ўртача температураси 17° чамасида), қиши юмшоқ (январнинг ўртача температураси — 3°), йилига 640 мм ёғин тушади. Каҳрабога ишлов берувчи корхоналар бор. Санаторий, сув-балчиқ билан даволаш шифохонаси, дам олиш уйлари ва пансионатлар ишлаб турибди. Каҳрабо музейи (19- а. саройида) фаолият кўрсатади. П. 1161-йилдан маълум[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |