Palatin
Палатин (Монс Палатинус ёки Палатиум) — Қад. Рим бунёд этилган тепаликлардан бири. 2 чўққиси бор — Палатин ва Гермал. Темир даври бошидан бу ерда одамлар яшаган; "Квадрат Рим" деб аталмиш девор (милоддан аввалги ВИИИ аср) харобалари сақланган; у ривоятга кўра, Ромул томонидан қурилган. Палатинда Юпитер Виктор (милоддан аввалги 295 йил қурилган), Юпитер Статор (милоддан аввалги 294), Виктория (милоддан аввалги 294) ибодатхоналари ва бошқа, шунингдек, республика даврида — бадавлат патрицийлар уйлари сақланган. Императорлар даврида Палатин императорлар саройларининг улкан ансамблига айланган ("Палаций Август", Тиберий, Флавийлар ва Септимий Север саройлари). Ўрта асрларда Палатин тош кони бўлиб хизмат қилган. Палатиндаги мунтазам қазишма ишлари ХИХ аср охиридан бошланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |