Paleogeya
Палеоген – Шарқий ярим шарнинг, асосан, тропик ҳудудларини ўз ичига олган қуруқликнинг фауна дунёси. Фаунаси қад. Гондвана ҳайвонлари гуруҳига хос: (Гондвананинг Бразилия-Африка қитъаси); туяқушлар, 2 хил нафас олувчи балиқлар, тошбақалар, тимсохлар, ҳартумлилар, одамсимон маймунлар, йиртқичлар (йўлбарс, арслон, гепард) ва бошқа 3 та фауна областига бўлинади. Эфиопия области Африканинг Саҳрои Кабирдан жан., Арабистон ярим оролнинг жанубий қисми, Африканинг шарқидаги оролларни ўз ичига олади. Фаунаси хилма-хил ва бой, эндемик ёки ярим эндемик туркумлар (даманлар, найтишлилар, африка туяқушлари) ва оилалар (жирафасимонлар, сув айғирлари, китбошлилар, сесаркалар ва бошқалар)га эга. Мадагаскар фауна области – Мадагаскар, Сейшел, Амирант, Қамар, Маскарен оролларни ўз ичига олади. Илк неогендан бошлаб мустақил ривожланган; ҳайвонот дунёси Африка фаунаси билан чамбарчас боғлиқ. Айрим қадимий ҳайвонларнинг бўлиши бу вилоятнинг Жанубий Осиё ва Жанубий Америка билан боғлиқлигини кўрсатади. Эндемиклари орасида лемурлар, тенреклар ва бошқа бор. Гекконлар, ссинклар, ҳамелеонлар кўп учрайди. Туёкдилар ва африка қушларининг 20 га яқин оиласи учрайди. Ҳинд малай вилояти – Жанубий Осиё ва Осиё билан Австралия ўртасидаги кўп қисмини ўз ичига олади. Тарихий жиҳатдан Эфиопия вилояти билан боғланган (филлар, каркидон, тор бу-рунли ва одамсимон маймунлар, панголинлар ва бошқа областда кенг тарқалган). Нотогея зоогеография дунёсига ўхшашлик белгилари ҳам бор. Турлари ва уруғларининг хилма-хиллигига қарамасдан юқори таксонлар орасида эндемиклари кўп эмас. Мазкур областда буйвол, бантенг , чўчқаларнинг хонакилаштириш маркази жойлашган[1].
Манбалар
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |