Paleomagnetizm
Палеомагнетизм (палео ... ва магнетизм) — тоғ жинслари ўзининг шаклланиш даврида Ер магнит майдони таъсирида магнитланиш хусусияти ва бу магнитланиш (қолдиқ магнитланиш)нинг кейинги даврларда сақланиши. Магнитланишнинг кўлами ва йўналиши ер юзасининг мазкур нуқтасида жинснинг ҳосил бўлган вақтидаги, яъни миллион йиллар аввалги магнит майдонига мувофиқ бўлади. П. тог жинсларида сақланиб қолган магнитланганликни тадқиқ этиш орқали геомагнит майдони (қаранг Ер магнетизми) тадрижини ўрганишга имкон беради. Ҳар бир жинсда маълум миқдорда ферро- ёки ферромагнит минераллар (магнетит, титаномагнетит, гематит, илменит, маггемит, пиротин ва бошқалар) доначалари бўлади. Тоғ жинслари шаклланиш шароитига қараб интенсивлик ва барқарорлик (магницизлантирувчи таъсирларга чидамлилиги) жиҳатдан турлича магнитланади. П. учун геомагнит майдонида Кюри нуқтасивян юқори температурада тоғ жинслари совитилаётганда ҳосил бўладиган қолдиқ термомагнитланиш (ТРМ) аҳамиятлидир. ТРМ, асосан, лава, интрузиялар совиётганда вужудга келиб, отқинди жинсларга хосдир. Кимёвий магнитланиш (CРМ) магнит майдонда ферромагнит зарраларининг кўпайишидан ҳосил бўлади. Ёпишқоқ қолдиқ (ВРМ) магнитланиш жинсга магнит майдонининг узоқ вақт таъсири натижасида (термоактивацион ва диффузион жара-ёнлар ҳисобига) юзага келади. Ориентацион қолдиқ магнитланиш (ДРМ) чўкинди жинсларда ҳосил бўлади. Бунда ТРМ ва CРМ га эга бўлган ювилган кристалл жинсларнинг магнитланган доначалари сув ҳавзалари ва дарёлар тубида чўкиб, магнит майдонида компас стрелкаси каби ориентирланади. Кейин заррачалар чўкин-ди қотаётганда унга сементланиб ёпишади ва ўзининг ориентациясини сақлаб қолади, бу жинснинг қолдиқ маг-нитланишини белгилайди. Чўкинди жинсларда CРМ шаклланиш даврида, шунингдек, кейинроқ ҳосил бўлиши мумкин. Отқинди жинсларда эса CРМ ҳамма вақт иккиламчидир, яъни кейинчалик вужудга келади. ВРМ хдмиша иккиламчи, бинобарин у аниқ ёшга эга эмас. Шундай қилиб, ТРМ ва ДРМ жинснинг шаклланиш жараёни билан боғлиқ. Агар жинснинг ёши маълум бўлса (қаранг Геохронология), магнитланиш вужудга келган вақт ҳам аниқ бўлади — бу геомагнит майдонининг вақт ичида ўзгаришига имкон беради. Тоғ жинсларининг бирламчи магнитланганлигини ўрганиб Ер магнит майдони тарихини, яъни магнит қутбларининг силжиб юришини кузатиш мумкин.
Мунтазам палеомагнит тадқиқотлар турли мамлакатларда ХХ асрнинг 50-йилларидан олиб борилмоқда. Тадқиқотлар натижасида кейинги 600 млн. йилда геомагнит майдонининг кучланиши деярли ўзгармаган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |