Paleoosiyo tillari
Палеоосиё тиллари, палеосибир тиллари — генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлмаган чукча-камчатка тиллари (чукча, коряк, алютор, керек, ителмен), эскимосалеут тиллари (эскимос, алеут), енисей тиллари (кет, сим — жонли тиллар; котт, арин, пум-покол, ассан — ўлик тиллар), юкагир-чуван тиллари (юкагир — жонли, чуван — ўлик) ва алоҳида нивх тилини бирлаштирувчи, шартли белгиланган тил оиласи.
Мазкур тилларнинг муштараклиги, умумийлиги ҳақидаги фаразия ХИХ аср ўрталарида рус олими Л. И. Шренк томонидан илгари сурилган. Бу фаразияга мувофиқ, тегишли сибирлик элатлар Сибир туб аҳолисининг авлодларидир. Пекин ушбу фикр Палеоосиё тилларининг генетик қариндошлигини белгилай олмайди, шу сабабли „Палеоосиё тиллари“ термини шартли ном сифатида сақланиб қолган.
Палеоосиё тилларининг ташқи генетик алоқалари, бир қатор фаразиялар мавжуд бўлса-да, ҳанузгача аниқланмай қолмоқда. Бу тилларнинг типологик тавсифи турлича бўлса ҳам, айрим оилалар ўртасида структур-типологик ўхшашлик белгилари кузатилади. Палеоосиё тиллари агглютинатив тиллардир: баъзиларида суффиксал, баъзиларида суффиксал-префиксал агглютинация мавжуд. Лексикада турмушдаги нарса-буюмларнинг номлари, касб-ҳунар, хўжалик фаолиятини акс эттирувчи сўзлар кўп; рус тилидан ўзлашган сўзлар ҳам анчагина.
Палеоосиё тиллари ҳақидаги кўплаб маълумотлар ХВИИИ асрда турли олимлар ва миссионерлар томонидан тўпланган; бу тилларни илмий ўрганиш ХИХ асрда рус ва ғарбий европалик олимларнинг асарлари билан бошланган. Ушбу тадқиқотлар ва кейинчалик америкалик, канадалик ва япониялик олимларнинг бу соҳадаги изланишлари нафақат тилшунослик учун, балки Евросиё ва Шимолий Америка тарихида кадимдан давом этиб келаётган мураккаб этнолингвистик жараёнларни тушунтиришга интилаётган бошқа фанлар учун ҳам катта қизиқиш уйғотади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |