Paleotropik oblast
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Палеотропик област, Палеотропик ўсимликлар дунёси — Ер шаридаги асосий ботаник-географик бўлинмалардан бири. Эски Дунё материк қисмининг (Австралиядан ташқари) тропик иқлимли жойлари-ни, шунингдек, Ҳинд ва Тинч океанлардаги о.ни ўз ичига олган. Баъзан Палеотропик областга Жануби-Ғарбий Африканинг субтропик қисмини ҳамда Янги Зеландия ва унга ёндош оролларни (Янги Зеландия кичик области) киритилади. Палеотропик област шимолдан Голарктика области билан чегараланган.
Палеотропик област ўсимликка бой. Областнинг айрим қисмлари сув ҳавзалари орқали ажралганлиги, иқлим шароитларининг турли-туманлиги, тарихий тараққиётининг му-раккаблиги натижасида ўсимликлари кучли ихтисослашган. Флора таркибида умумтропик ўсимлик оилаларидан палмадошлар, тутдошлар, сутламадошлар, тоғбекадошлар (маринадошлар) ва бошқа кўп учрайди. Бу оилалардан анчагина қисмини махсус палеотропик туркумлар ташкил этади. Космополит ўсимлик оилаларидан буғдойдошлар (бошоқдошлар), ҳилолдошлар, бурчоқдошлар кўп. Палеотропик област учун диптерокарплар, пандауслар, не-пентеслар, эндемик оилалар ва бошқа ҳарактерлидир. Палеотропик областда сернам тропик муссонли ва саванна ўрмонлари, мангра чакалакзорлари, чўл ўсимликлари ва бошқа кенг тарқалган.
Палеотропик областни кичик областларга бўлишнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган ягона принсипи йўқ. Баъзилар Палеотропик областни икки кичик областга — Малезия ва Ҳиндистон-Африка, баъзан 10—15 кичик областга бўладилар. Эндемик ўсимликлар, айниқса, Гавайи, Янги Зеландия, Мадагаскар ороллари каби кичик областларда кўпроқ учрайди (яна қаранг Флора областлари)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |