Paleovulkanologiya
Палеовулканология (палео... ва вулканология) — ўтмиш геологик даврлар вулканик жараёнларини ўрганадиган фан, геологиянинг тармоғи. Қад. вулқанлар ҳосил қилган қурилмалар (лава, пирокласт), уларнинг таркиби ва жойлашиш қонуниятларини ўрганади. Қад. вулқанлар ҳақида маълумот антик давр олимларидан Пифагор, Страбон ва ўрта асрларда Мажиоли, Гук ва бошқаларнинг асарларида учрайди. Қад. вулқанларнинг тузилишини ўрганишда структуравий, фациал таҳлил усуллари қўлланади. Қад. вулқаник жинслар таркиби замонавий оптик, кимёвий ва бошқа усуллар ёрдамида аниқланади. П. изланишлар кўп амалий муаммоларни ҳал қилишда муҳим омил бўлади, мас, мис, олтин, кумуш ва бошқа фойдали қазилмаларни излашда[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |