Палермо тоши - Қад. Миср йилномалари ўйиб битилган диорит плита парчаси (43,5х25 см). Қад. фиръавнлар сулоласигача бўлган вақтдан бошлаб (милоддан аввалги 4-минг йиллик охири) бир қанча асрларни қамраб олган. Матн В сулола даврида (милоддан аввалги 25 аср) туширилган. 1877-йилдан Палермо (номи шундан) музейида сақланади. Палермо тоши Қад. Миср хронологияси бўйича ўта муҳим манба бўлиб, фиръавнларнинг иқтисодий, қарбий ва линий сиёсати юзасидан қимматли маълумотларни қамраб олган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил