Палиcоуреа элата, Псйчотриа элата,[1] одатда қиз ўпичи[2] ва лабиос де пута[3] деб номланувчи тропик ўсимлик бўлиб, Мексика, Коста-Рика, Эквадор, Панама ва Колумбияда ўсади[4]. Палиcоуреа элата шароитга ўта сезгир ва ўсиши учун ўзига хос иқлим талаб этилади, тропик ўрмонлар иқлими бу ўсимлик учун энг мос келади. У ўзининг лаб шаклидаги ғунчаси билан ажралиб туради ва шунинг учун „Иссиқ лаблар“ лақабини олган. Ёрқин қизил ғунчалар унинг энг машҳур хусусияти ҳисобланса-да, улар ўсимликнинг ҳақиқий гуллари эмас, балки экстравагант барглари; Палиcоуреа элата гуллари „қизил лаб“ барглари ичида ётади[5]. П. элата яхши ўрганилган униг фойдалу хусусиятлари ҳақида эски қўлёзмаларда ёзиб қолдирилган. Доривор хусусиятива чиройли кўриниши туфайли у ҳаддан ташқари кўп миқдорда йиғиб олинган. Эндиликда бу тур хавф остида.

Палиcоуреа элата
Илмий таснифлаш
Ўсимликлар
Юксак ўсимликлар
Гулли ўсимликлар
Икки уруғпаллалилар
Астеридс
Гентианалес
Рубиаcеаэ
Палиcоуреа
П. элата
Бинар номи
Палиcоуреа элата

(Сw.) Борҳиди
Синонимлар
  • Псйчотриа элата (Сw.) Ҳаммел
Псйчотриа элата „қизил лаблар“ га ўхшаш гуллашдан олдин

Тавсиф

П. элата гул очади

Палиcоуреа элата Рубиаcеаэ оиласига мансуб бўлган бута. Рубиаcеаэ оиласи оддий, қарама-қарши барглари орқали таниб олинади. Оиланинг ҳаётий шаклларига П. элата каби қуруқликдаги дарахтлар, ўтлар, лианалар ёки буталар киради. Бу ўсимлик одатда тропук ўрмонларининг пастки қатламида ўсади. Бу тур 1-3 метргача ўсиши мумкин, вақти-вақти билан бўйи 4 метрга етади. Ўсимликнинг морфологияси жуда ўзгарувчан бўлиши мумкин, чунки унга яқин атрофдаги ўсимликларнинг қўшни тузилиши ва ўсимликнинг умумий ёруғлик мавжудлиги бевосита таъсир қилади. Ушбу ўзгарувчилар, шунингдек, ўсимлик учун мавжуд бўлган умумий ресурслар П. элата нинг биомеханикаси, аллометрияси ва шохланишига таъсир кўрсатиши кўрсатилган, бу эса, ўз навбатида, баргларнинг баландлиги ва сонига таъсир қилиши мумкин[6].

П. элатанинг энг ўзига хос хусусиятлари унинг қизил ғунчалари. Унинг гуллари гуллашдан олдин, бир жуфт одам лабларига ўхшаш шаклга эга бўлади. П. элата гуллари декабрдан мартгача гуллайди ва уларни майда, юлдузсимон гуллар деб таърифлаш мумкин[7]. П. элата Палиcоура туркумига мансуб ва бу туркумнинг кўплаб ўсимликлари каби, ҳид бермайди. Ҳиди бўлмагани туфайли ўсимлик капалаклар ва колибри каби чанглатувчиларни жалб қилиш учун фақат ўзининг шаклидан фойдаланади. Чангланиш ва уруғланиш содир бўлгандан сўнг, П. элата майда қора ёки тўқ кўк резаворлар ҳосил қилади[8]. Бу резаворлар кейин қушлар орқали тарқалади.

Хусусиятлари

Стриктосидиннинг кимёвий тузилиши

Палиcоуреа элатада топилган асосий фитокимёвий моддалардан бири стриктосидиндир[9].

Фойдаланиш

П. элатанинг пўстлоғи ва барглари халқ табобатида қулоқ оғриғида, йўталда, терининг қичиши ёки тошмасида қўлланади[10].  Панама ва Колумбияда яшовчи Куна халқи одатда бу гулни нафас қисилишига қарши восита сифатида ишлатишган[8].  Никарагуа қабилаларида ўсимлик илон чақиши натижасида юзага келадиган ножўя таъсирларга ёрдам бериш учун ишлатилган; ўсимликнинг барча қисмлари бу мақсадда ишлатилганлиги маълум. Доривор мақсадларда фойдаланишнинг энг кенг тарқалган усули керакли қисмларини ичиш учун қайнатма тайёрлаш[11].Юқорида айтиб ўтилганидек, ўсимлик тиббиётда қўлланиши мумкин, лекин асосан маҳаллий жамоаларда маросимларда қўлланади[10]. Ўсимликнинг яллиғланишга қарши хусусиятлари билан бир қаторда микробларга қарши хусусиятларга ҳам эга эканлиги ҳам қайд этилган[12].

Манбалар

  1. ↑ Борҳиди, А. (Септембер 2011). "Трансфер оф тҳе Мехиcан спеcиэс оф Псйчотриа субген. Ҳетеропсйчотриа то Палиcоуреа басед он морпҳологиcал анд молеcулар эвиденcес". Аcта Ботаниcа Ҳунгариcа 53 (3–4): 241–250. дои:10.1556/АБот.53.2011.3-4.4. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/аcта-ботаниcа-ҳунгариcа_2011-09_53_3-4/паге/241. 
  2. ↑ Ҳуэттманн, Фалк. Ресеарч ин тҳе Cлоуд Форест оф Cентрал Америcа wитҳ Лессонс фром Мадерас Волcано, Ометепе, Ниcарагуа: А Фирст-Персон Нарративе Абоут Верй Тоугҳ Фиэлдwорк, Унфинишед Дата, анд Cлимате Жустиcе Wҳиле Руннинг Оут оф Тиме, 2015 — 419–433-бет. ИСБН 978-1-4939-2207-9. 
  3. ↑ Ҳаммел, Б. „Рубиаcеаэ: Псйчотриа поэппигиана, Ҳот Липс, Лабиос де Пута“ (1996). Қаралди: 2020-йил 2-май.
  4. ↑ „Wорлд Чеcклист оф Селеcтед Плант Фамилиэс (WCСП)“. 2020-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-сентябр.
  5. ↑ „Тҳе Псйчотриа Элата Плант ис Море Тҳан Жуст а Ресембланcе оф Киссабле Липс. Ҳере аре 10 Реасонс Wҳй“. Зане’с Wорлд.
  6. ↑ Гузмáн Қ, Ж. Антонио; Cордеро, Роберто А. (2016). "Неигҳбоурҳоод струcтуре анд лигҳт аваилабилитй инфлуэнcе тҳе вариатионс ин плант десигн оф шрубс ин тwо cлоуд форесц оф дифферент суccессионал статус". Анналс оф Ботанй 118 (1): 23–34. дои:10.1093/аоб/мcw078. ПМИД 27245635. ПМC 4934397. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=4934397. 
  7. ↑ Wригҳт, К. „Псйчотриа Элата ака Ҳоокер'с Липс: Латин Америcа'с Киссабле Флоwер“ (2020-йил 12-март). Қаралди: 2020-йил 2-май.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Ҳоокер’с Липс“. Қаралди: 2020-йил 2-май.
  9. ↑ Cарвалҳо Жуниор, Алмир; Виэира, Иво; Cарвалҳо, Марио; Браз-Филҳо, Раимундо; С. Лима, Марй; Ферреира, Рафаэла; Жосé Мариа, Эдмилсон; Оливеира, Даниэла (11 Жануарй 2017). "13C-НМР Спеcтрал Дата оф Алкалоидс Исолатед фром Псйчотриа Спеcиэс (Рубиаcеаэ)". Молеcулес 22 (1): 103. дои:10.3390/молеcулес22010103. ПМИД 28085077. ПМC 6155581. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6155581. 
  10. ↑ 10,0 10,1 „Тҳе Псйчотриа Элата Плант ис Море Тҳан Жуст а Ресембланcе оф Киссабле Липс. Ҳере аре 10 Реасонс Wҳй“. Зане’с Wорлд.
  11. ↑ Cоэ, Фелих Г.; Андерсон, Грегорй Ж. (Жануарй 2005). "Снакебите этҳнопҳармаcопоэиа оф эастерн Ниcарагуа". Жоурнал оф Этҳнопҳармаcологй 96 (1–2): 303–323. дои:10.1016/ж.жеп.2004.09.026. ПМИД 15588683. 
  12. ↑ Фéлих-Силва, Жулиана; Силва-Жуниор, Арнóбио Антôнио; Зуcолотто, Силвана Мариа; Фернандес-Педроса, Матҳеус де Фреитас (2017). "Медиcинал Планц фор тҳе Треатмент оф Лоcал Тиссуэ Дамаге Индуcед бй Снаке Веномс: Ан Овервиэw фром Традитионал Усе то Пҳармаcологиcал Эвиденcе". Эвиденcе-Басед Cомплементарй анд Алтернативе Медиcине 2017: 1–52. дои:10.1155/2017/5748256. ПМИД 28904556.