ПАЛЛАДИО (Палладио) (ҳақиқий фамилияси ди Петро) Андреа (1508.30.11, Падуя (?) - 1580.19.8, Виченса) — италян меъмори. Сўнгги уй-ғониш даври намояндаси. Қад. ва ренессанс анъаналари асосида шаҳар саройлари (Виченсадаги Керикати палацсоси, 1550), шаҳар ташқарисидаги виллалар (Виченса яқинидаги "Ротонда", 1551—67), ибодатхона (Венециядаги Ил-Реденторе, 1592-йилда тугалланган), театрлар (Виченсадаги Олим-пико театри, 1580—85) барпо этиш ус-лубини ишлаб чиққан. Ордер тизимини ижодий қўллаган ҳолда биноларни шақар ёки табиат билан ўзаро боғлашга эришган. П. ижоди ва унинг "Меъморлик ҳақидаги тўрт китоб" трактати (1570) палладиочилик ривожига имкон яратди, ХВИИ—ХВИИИ асрлар Европа меъморлиги юксалишига катта таъсир кўрсатди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил