Palladiy
| Палладий(Пд) | |
|---|---|
| Атом рақами | 46 |
| Кўриниши | Оқ-кумуш рангли, юмшоқ, болғаланувчан металл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
106.42 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 137 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
803.5(8.33) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Кр] 4д10 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 128 пм |
| Ион радиуси | (+4э) 65 (+2э) 80 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
2.20 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 0, +1, +2 (деярли доим), +3, +4 (тез-тез), +5, +6 (гоҳида) |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 12.02 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0.244 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 71.8 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 1554 К |
| Эриш иссиқлиги | 17.24 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 2940 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 372.4 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 8.9 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | кубик марказлашган |
| Панжара даври | 3.890 Å |
| Панжара/атом нисбати | н/а |
| Дебе ҳарорати | 275.00 К |
| 46 | Палладий
|
Пд | |
| 4д10 | |
Палладий (лотинча: Палладиум), Пд — Менделеев даврий системасининг ВИИИ гуру-ҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 46, атом массаси 106,42. Табиий Палладий 6 та баркарор изотоп: ИО2Пд (1%), л04Пд(лл,4%), 105Пд(22,33%),л06Пд(27,33%), 108Пд(26,46%) ва 110Пд (11,72%) дан ибо-рат. Энг узоқ вақт мавжуд бўлувчи сунъий радиактив изотопи ИО7Пд (Т]/2=7-106 йил). Палладийнинг кўпгина изотоплари нисба-тан озроқ миқдорда уран ва плутоний ядроларининг бўлиниши натижасида ҳосил бўлади.
Палладийни 1803-йил инглиз олими Волластон тозаланмаган платинадан ажратиб олган ва уни 1802-йилда кашф қилинган Паллада планетаси номи билан атаган. Палладий Ер пўстининг масса жиҳатидан 1 10 б% ини ташкил этади. Табиатда туғма ёки бошқа ноёб металлар ва кимёвий бирикмалар билан қотишмалар ҳолида учрайди.
Палладий платина гурухчасидаги металларнинг энг юмшоғи, энг енгили ва энг болгаланувчанидир. Палладий кумуш каби ялтироқ, ташқи кўриниши платинани эслатади. Суюқланиш температураси 1554°; қайнашт-раси 2940°, зичлиги 12,02 г/см³. Палладий платина гуруҳчасидаги бошқа металларга караганда кимёвий жиҳатдан фаол. Зар сувида, нитрат кислотада, консентрланган кайноқ сулфат кислотада эрийди. 700° гача қиздирилганда сирти оксидланади, уй температурасида нам хлор ва бром билан, киздирилганда қуруқ фтор, хлор ҳамда олтингугурт билан реаксияга киришади. Палладий жуда кўп миқдорда водород ютиш хусусиятига эга (1 ҳажм Палладий 800 ҳажмга яқин водород ютади). Палладий молекуляр водородни ютиб, кимёвий реаксиялар жараёнида уни фоал атом ҳолида ажратиб чиқаради. Шу сабабли Палладийдан водород атоми ишлатиладиган кимё саноатларида кенг фойдаланилади.
Палладий бирикмаларда, одатда, 2 ва 4 валентли, баъзи ҳолларда 3 валентли. 2 валентли бирикмалари барқарорроқ. Палладийнинг ПдО, Пд2О3, Пд°2 таркибли ок-сидлари маълум. Галогенлар билан палладий (ИИ) - фторид ПдФ2, палладий (ИИИ) - фторид ПдФ3, палладий (ИИ) -хлорид ПдCл2, палладий (ИИ) - ёдид Пдл2 ҳосил қилади. Олтингуруртли би-рикмаларидан палладий (ИИ) - сулфид ПдС, палладий (ИВ) - сулфид ПдС^ап мавжуд. Палладий тузларининг кўпчилиги сувда яхши эрийди ва эритмаларида кучли гидролизланади.
Палладий сулфидли мисникел рудаларидан платина билан бирга, шунингдек, олтин сочилмалари ва рудаларидан олинади. Олмалиқ ва Навоий кон металлургия корхоналарида Палладийни мис ва қимматбаҳо металлар олиш технологияси қолдиқларидан ажратиб олинади. Палладий ва унинг қотишмалари электротехникада, кимё саноатида гидрогенизация ва дегидрогенизация катали-затори сифатида, олтин, платина, родий билан қотишмалари терморегулятор ва термопаралар тайёрлашда, олтин, кумуш, никел ва бошқа элементлар билан қотишмаси заргарликда ва стоматологияда ишлатилади.
Адабиёт
- Металлургия благородних металлов, Палладий, 1987.
Омонулла Хўжаев.[1]
Палладий - унсурлар даврий жадвалининг 46 унсури, металл.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |