Pallastunturi
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Палластунтури — Финландиянинг Лапландия ҳудудига қарашли Муонио ва Энонтекиö муниципалитетларида жойлашган етти чўққидан иборат тоғлар гуруҳи. Энг баланд чўққиси — 809-метр (2,654 фт) бўлган Таиваскеро чўққиси бўлиб, у Касиварси ҳудудидан ташқари бутун Лапландия ва Паллас-Иллäстунтури миллий боғининг энг баланд чўққиси ҳисобланади[1].
| Палластунтури тог'лар гуруҳи | |
|---|---|
|
Палластунтурининг баҳорги манзараси | |
| Жойлашуви |
Лапландия, 68°4′29″Н 24°3′14″Э / 68.07472°Н 24.05389°Э |
|
Финландия харитаси | |
Туризм ривожи
Палластунтури ҳудудидаги дарахтлар Паллас-Йллäстунтури миллий боғида жойлашган бўлиб, мазкур миллий боғ 1938-йилда ташкил этилган. Палластунтури қирлари Финландиянинг 27 нафар миллий ландшафтлари рўйхатига киритилган ва ҳукумат ҳимоясига олинган[2].
Палластунтури меҳмонхонаси 1938-йилда шаршара яқинида бунёд этилган. Функсионалистик услубда қурилган ушбу бино 1944-йил октябр ойида Лапландия уруши вақтида немис қўшинлари томонидан вайрон қилинган. 1948-йилдан унинг ўрнига янги қурилган меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади[3]. Мазкур меҳмонхонага асосан қиш ойларида ташриф буюрувчилар сони ортади. Улар қутб кунларида пайдо бўладиган шимол ёғдусидан баҳраманд бўлиш ва Рождество байрамини нишонлаш мақсадида бу ерга ташриф буюрадилар.
1952-йилги Олимпия олови
1952 йил 6-июл ярим тунда Таиваскеро чўққиси тепасида 1952-йилги Ёзги Олимпия ўйинларининг иккинчи Олимпия маш’аласи ёқилди. Маш’ала қутб кунларида чиқадиган қуёш нури билан ҳосил қилинган ва Торнио шаҳрига олиб борилган ҳамда у ерда Грециянинг Олимпия шаҳрида ёқилган асосий маш’ала билан бирлаштирилган[4][3]. Юнон олови Грециядан Данияга олиб борилган ва кейинчалик югурувчилар жамоаси маш’ала эстафетаси давомида уни Швеция орқали Финландияга олиб ўтганлар[5].
Галерея
|
Манбалар
- ↑ Сигҳц ароунд Палластунтури Фелл Оутдоорс.фи. Ретриэвед 8 Фебруарй 2014.
- ↑ Меанингфул Натионал Ландсcапе (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-11 санасида архивланган).
- ↑ 3,0 3,1 Паллас (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-03 санасида архивланган) Лапланд Ҳотелс. Ретриэвед 8 Фебруарй 2014.
- ↑ „Торч Релай 1952“. Олймпиc Гамес Мусеум. Қаралди: 2020-йил 12-август.
- ↑ „Ҳелсинки 1952 Торч Релай“. Олймпиc.орг. Қаралди: 2020-йил 12-август.