Paloh masjidi
Кг. Палоҳ масжиди (малайча: Масжид Палоҳ) – Малайзияда жойлашган Перак давлати Ипоҳ шаҳридаги энг қадимий масжидлардан бири. Жалан Датоҳда жойлашган масжид биноси 1912-йилда Франк Сwеттенҳам маъмурияти даврида ер солиқларини йиғиш бўйича мас’ул ёрдамчиси Ван Муҳаммад Салеҳ томонидан бунёд этилган[1].
| Масжид | |
| Палоҳ масжиди | |
| Мамлакат | |
| Перак | Ипоҳ |
| Координаталар | 4°35′23.8″Н 101°04′37.3″Э / 4.589944°Н 101.077028°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Масжид |
| Бинокорлик санаси | 1912 йил |
Масжиднинг қурилиш ишлари мамлакатнинг 2 таниқли бадавлат кишилари томонидан молиялаштирилган, улардан бири Лонг Кассим бўлган. Бугунга қадар масжид бошқаруви Лонг Кассимнинг неваралари томонидан олиб борилмоқда.
Иншоот бугунги кўринишга келтирилгунга қадар кенг кўламда таъмирланган. Асл беш қаватли минора ва масжид асосчисининг мақбараси ҳали ҳам асл кўринишида сақланиб қолган. Масжид ёнида жойлашган мақбара икки поғонали тўсиқли томга эга.