Palvan Kalandarov
Палван Искандарович Каландаров (1955-йил, Урганч, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор.
| Палван Каландаров | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1955-йил Урганч, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти |
| Таълими | Тошкент политехника институти |
| Илмий даражаси | техника фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Палван Каландаров 1955-йилда Урганч шаҳрида туғилган. 1981-йил Тошкент политехника институтини „Совутгич ва компрессор машиналари ва қурилмалари“ ихтисослигини битириб, механик-муҳандис малакасини олган. 1996-йилдан техника фанлари доктори. Иш фаолиятини 1981-йилда Тошкент политехника институти „Совутгич ва компрессорлари ва қурилмалари“ кафедрасида ассистент лавозимидан бошлаган. 1981—1989-йилларда Тошкент политехника институти механика машинасозлик факултетини комсомол комитети котиби, институт талабалар уюшмаси касаба уюшмаси раиси, партия комитети котиби лавозимларида ишлаган. 1981-1986-йилларда Тошкент политехника институти, кейинчалик машинасозлик институтида „Совутгич ва компрессор машиналари ва қурилмалари“ кафедрасида ассистент, катта ўқитувчиси лавозимида фаолият олиб борди[1]. 1992-йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети „Умумтехника факултети“ декани ва Тошкент давлат техника университети проректори лавозимида фаолият олиб боради. 1992—1995-йилларда Урганч давлат университети инженер-техника факултетида декан, проректор, „Озиқ овқат машина ва аппаратлари“ кафедрасига мудирлик қилган[1]. 1995—1998-йилларда Хоразм вилояти ҳокимлиги ижтимоий масалалар гуруҳи раҳбари, котибият мудири, 1998—2003-йилларда Хоразм вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, 2003—2006-йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус касб-ҳунар таълими ривожлантириш институти проректори, кафедра профессор вазифасини бажарувчиси, 2006—2007-йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълими ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи, 2007—2011-йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги „Ўз оғир нефт-газ кимё саноат лойиҳа“ институти директор ўринбосари, 2011—2017-йилларда Тошкент давлат техника университети „Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш“ кафедрасида профессор, 2017—2019-йилларда республикадаги Энергия тежаш миллий компанияси директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2020-йилдан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида „Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш“ кафедрасида профессор лавозимида ишлаб келмоқда[1].
Илмий фаолияти
1989-йил 27-майда „Дон махсулотларини электрофизик параметрларини назорат қилиш тизимларини аниқлик тавсифларини яхшилаш“ мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1995-йил 18-мартда Агросаноат мажмуаси маҳсулотларини назорат қилиш усуллари ва техник воситалари“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[1]. 2005-йилдан „Таълим технологиялари“ журналининг бош муҳаррири. 2003-йилда Халқаро экология ва ҳаёт хавфсизлиги академиясига, 2022-йилда Халқаро аграр таълим академиясининг академиги этиб сайланган. 2019-йилда Халқаро экология ва ҳаёт хавфсизлиги академияси томонидан хизмат кўрсатган фан арбоби ва „Звезда ученого“ мукофотлари билан тақдирланган. 350 ортиқ илмий мақолалар, 6 дарслик, 3 монография муаллифи[1].