Памела Леора Спратлен (талаффузи: Памела Лиора Спратлен) – афроамерикалик давлат арбоби, АҚШнинг Қирғизистон ва Ўзбекистондаги собиқ элчиси.

Памела Спратлен
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси
Мансаб даври
2015-йил 27-январ – 2018-йил 4-октябр
Президент Бараcк Обама
Доналд Трумп
Ўтмишдоши Георге А. Крол
Вориси Даниэл Н. Росенблум
Ўринбосар Лесслиэ Вигуэриэ
АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси
Мансаб даври
2011-йил 3-март – 2014-йил 12-декабр
Ўтмишдоши Татиана C. Гфоэллер
Вориси Шеила Гwалтней
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1954-йил 14-июл (1954-07-14) (72 ёш)
АҚШ, Огаё шатати, Колумбус шаҳри
Алма матер Wеллеслей коллежи
АҚШ армияси ҳарбий коллежи
Беркелей Калифорния университети

Шахсий ҳаёти

Памела Лиора Спратлен 1954-йил 14-июлда Американинг Огаё штати Колумбус шаҳрида туғилган ва Вашингтон ҳамда Калифорния штатларида ўсган. Унинг отаси Тҳаддеус Спратлен Вашингтон университети бизнес мактабида маркетинг бўлими профессори бўлиб ишлаган[1]. Ёшлигида Тҳаддеус Спратлен АҚШ Давлат департаментининг Ташқи ишлар хизматига ҳам ариза топширган, бироқ ўша пайтда мамлакатда афроамерикаликларга нисбатан ирқчилик чекловлари мавжудлиги туфайли сўрови рад этилган[1]. Спратленнинг онаси Лоис Приcе Спратлен Вашингтон университети ҳамширалик коллежида доцент даражасига эришган[1].

Биографияси

Таълими

Спратлен 1972-йилда ўрта мактабни тамомлаган ва кейин 1976-йилда Wеллеслей коллежида психология бўйича бакалавр даражасини олган[2]. Кейин у 1981-йилда Беркелей Калифорния университетида давлат сиёсати бўйича магистр даражасини олишидан олдин турли давлат ташкилотларида хизмат қилган. 2006-йилда Спратлен АҚШ армияси ҳарбий коллежида стратегик тадқиқотлар бўйича яна бир магистрлик даражасини олди[2].

Фаолияти

1981-йилдан 1989-йилгача Спратлен Калифорния қонун чиқарувчи органида катта маслаҳатчи бўлиб ишлаган ва штатнинг 3 миллиард долларлик олий таълим бюджетини назорат қилган[3].

1990-йилда у АҚШ Давлат департаментига ишга кирди ва турли лавозимларда, жумладан, 1999-йилда Давлат котиби Маделеине Албригҳтнинг расмий сафарларини режалаштирган гуруҳда фаолият олиб борди[3]. Шу мақомда Спратлен 1999-йил январ ойида Москвадаги АҚШ элчихонасига Албригҳтнинг Косоводаги вазият юзасидан Россия Федерацияси вакиллари билан учрашувларини уюштиришда ёрдам берди[1].

2000-йилдан 2002-йилгача Памела Спратлен Москвадаги Америка элчихонасида координатор ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва кейинчалик 2002-йилдан 2004-йилгача Владивостокдаги АҚШ Бош консули бўлган[4]. Кейин у юртига қайтиб келди ва бир неча йил АҚШда ишлади, жумладан, 2006–2007-йилларда Марказий Осиё билан алоқалар департаменти директори лавозимида ишлади.

Спратлен Вашингтонда Американинг Евроосиёдаги сиёсатини йўлга қўйган шахслардан бири саналади[5]. У олти ой давомида АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари бўлиб ишлаган ва Тожикистон президентининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси Эркин Раҳматуллаев ҳамда Қирғизистон давлатидан Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Булекбаевга „Миллий демократик институтни мамлакатда рўйхатдан ўтказиш“ масаласи бўйича маслаҳат берган[6]. Кейинчалик, 2007–2008-йилларда у Ғарбий Европа масалалари департаменти директори лавозимида ишлаган[2]. Спратлен Вашингтон учун Россия ва Хитойнинг Марказий Осиёдаги мавқеини заифлаштириш, шунингдек, „Ипак йўли иқтисодий камари“ стратегиясига қарши туриш учун янги режалар ишлаб чиққан[5].

Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги АҚШ элчихонасида миссия бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлагандан сўнг Спратлен 2011-йил 15-апрелда Қирғизистондаги АҚШ элчиси сифатида қасамёд келтирди[7]. Бу лавозимда 2014-йил июн ойида у Манас ҳаво базасини Қирғизистон давлатига топширишда асосий ролда иштирок этган. Бу Афғонистонга қўшинлар ва юкларнинг транзити учун муҳим эди. Спратлен Қирғизистондаги миссиясини 2014-йил 12-декабрда якунлади ва 2014-йил 16-декабрда дарҳол АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига ўтиб, бу ерда 2018-йил 4-октябргача хизмат қилди[8][9].

Спратлен рус, франсуз ва испан тилларини билади[2]. Ҳозирда у нафақага чиққан. Спартлен халқаро фаолиятга, хусусан, Ташқи ишлар хизматига қизиққан талабаларга ўз қобилият ва кўникмаларини топиш ҳамда оширишни маслаҳат беради[2].

Мукофотлари

Спратленнинг ютуқлари қаторига АҚШ Давлат департаментининг энг юқори фахрий мукофотлари киради[8].

2018-йилда Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Памела Спратленни кўп қиррали ўзаро манфаатли Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги муҳим хизматлари учун „Дўстлик“ ордени билан тақдирлаган эди[10].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Wаллечинскй, Давид. „У.С. Амбассадор то Узбекистан: Wҳо Ис Памела Спратлен?“ (эн). АллГов (2014-йил 19-октябр). 2021-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Голдман Счоол оф Публиc Полиcй. „Памела Спратлен“ (эн). Голдман Счоол оф Публиc Полиcй. 2015-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 У.С. Департмент оф Стате. „Спратлен, Памела Л“ (эн). У.С. Департмент оф Стате. 2020-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  4. ↑ Восток-Медиа. „Сегодня Вступила в Должность Новый Генконсул США Во Владивостоке Памела Спратлен“ (ру). Сакҳалин.инфо (2002-йил 2-октябр). 2010-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  5. ↑ 5,0 5,1 Проханов 2017.
  6. ↑ Левине 2016.
  7. ↑ Париси, Жасон. „Ан Интервиэw wитҳ Памела Спратлен, У.С. Амбассадор то Кйргйзстан“ (эн). Тҳе Политиc (2014-йил 2-январ). 2020-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  8. ↑ 8,0 8,1 У.С. Миссион Узбекистан. „Посол США Памела Спратлен Вручила Верительные Грамоты Президенту Исламу Каримову“ (ру). Посольство США в Узбекистане (2015-йил 29-январ). 2020-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  9. ↑ „Памела Леора Спратлен (1954-)“ (эн). Оффиcе оф тҳе Ҳисториан. 2015-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  10. ↑ Радио Озодлик. „Мирзияев Наградил Памелу Спратлен, Завершающую Свою Дипмиссию в Узбекистане, Орденом ‘Дустлик'“ (ру). Радио Озодлик (2018-йил 25-сентябр). 2020-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.