Pamela Wyndham
Памела Аделаида Геневиэве Грей, Фаллодонлик висконтесса Грей (туғилган жойи — Wйндҳам; кейинчалик Памела Теннант, баронесса Гленcоннер исмлари билан танилган; 1871-йил 14-январ — 1928-йил 18-ноябр) инглиз ёзувчиси эди. У Биринчи барон Гленcоннер, кейинчалик Фаллодоннинг биринчи Виконти бўлган Эдwард Теннантнинг рафиқаси эди. У ўз даврининг маданий ва сиёсий ҳаётининг марказида бўлган Жоҳн Сингер Саргентнинг Wйндҳам систерс асарида чизилган қаҳрамонлардан биридир. Ота-оналари сингари, улар ҳам „Тҳе Соулс“ гуруҳининг аъзолари эди.
Ёшлик даври
Wйндҳам 1871-йил 14-январда Англиянинг Салисбурй шаҳри, Wилцҳире округидаги Cлоудс Ҳоусе уйида туғилган. У Перcй Wйндҳам (1835-1911) ва Маделине Cаролине Френcес Эден Cампбеллнинг қизи эди. Унинг онаси сер Гуй Cампбелл ва унинг рафиқаси Памела ФитзГералд (Лорд Эдwард ФитзГералд ва Памела Сймснинг қизи) нинг фарзанди эди. Унинг отаси 1-барон Леcонфиэлд Георге Wйндҳамнинг ўғли ва унинг рафиқаси Марй Фаннй Блунт, Реверенд Wиллиам Блунтнинг қизи эди[1].
1899-йилда чизилган Памела ва унинг опа-сингиллари портрети (Wрмйсснинг 11-графи рафиқаси Марй ва Cамбридгешире лорд-лейтенанти Чарлз Аденанинг рафиқаси Маделине) Жон Сингер Саргентнинг „Wйндҳам систерс“ номи билан танилган портрети Тҳе Тимес томонидан „Замонавий даврнинг энг буюк сурати“ дея таърифланган.
Иш фаолияти
1919-йилда Wйндҳам Биринчи Жаҳон уруши пайтида ҳалок бўлган ўғли Эдwард Теннант ҳақидаги мемуарни нашр эттирди. Шунингдек, у шеърлар, насрий асарлар, болалар адабиёти, шеърият ва антологияларни ҳам чоп эттирган.
У Ҳенрй Жамес, Оскар Wилде ва Эдwард Берн-Жонес каби ижодкорлар билан дўст бўлиб, „Тҳе Соулс“ деб номланувчи „поэтик ва адабий тўгарак“ гуруҳининг аъзоси эди. 1912-йилда у ўзининг шахсий санъат галереясида Эзра Поунднинг учта маърузасига мезбонлик қилди[2]. Унинг энг яқин дўстларидан бири Эдитҳ Оливиэр эди; Оливиэр Wйндҳамдан бир ёш кичик бўлиб, улар болаликдан дўст эдилар.
Шахсий ҳаёт
1895-йилда у Этон ва Cамбридгедаги Тринитй коллежида таҳсил олган Эдwард Теннантга (1859-1920) турмушга чиқди. Эдвард сер Чарлес Теннантнинг ўн бир фарзандлари орасидаги омон қолган тўнғич ўғли эди. У 1906-йилда отасининг вафотидан сўнг баронетлик лавозимини эгаллади. 1911-йилда у Пеэблес округидаги Гленлик барон Гленcоннер номи билан пер даражасига кўтарилди. 1908-йилдан вафотигача (1920-йил) у Пеэблесшире лорд лейтенанти сифатида хизмат қилган. Унинг синглиси Маргот Теннант 1894-йилдан 1928-йилгача Бош вазир вазифасини бажарган Ҳ. Ҳ. Асқуитҳ билан турмуш қурган. Уларнинг умумий фарзандлари:
- Cларисса Маделине Георгиана Фелиcите Теннант (1896-1960), у Адриан Бетҳеллга, кейин Лионел Теннйсон, 3- Барон Теннйсон, кейин эса Жеймс М. Беcк Жр.га турмушга чиққан[3]
- Эдwард Теннант (1897-1916), Сомме жангида ҳалок бўлган уруш шоири
- Чристопҳер Грей Теннант, 2-барон Гленcоннер (1899-1983), Сер Ричард Пагетнинг қизи Памела Пагетга уйланган, 2-баронет
- Давид Пах Теннант (1902-1968), Лондонда Гаргойле клубига асос солган социалист
- Степҳен Жамес Напиэр Теннант (1906-1987), социалист, ўзининг декадент турмуш тарзи билан танилган, „Бригҳт ёунг пеопле“ (чақнаган ёшлар) нинг орасидаги „энг ёрқини“ деб эътироф этилган
1922-йилда у Фаллодонлик 1-Виконт Грей (1862-1933), либерал давлат арбоби, парламент аъзоси, ташқи ишлар бўйича давлат котиби (Асқуитҳ даврида)[4] ва Британиянинг АҚШ даги элчиси Эдwард Грейга турмушга чиқди.
Виконтесса Грей 1928-йил 18-ноябрда Wилсфорддаги Wилсфорд Манорда, Англияда вафот этди. Унинг иккинчи эри 1933-йил 7-сентябрда вафот этди ва гарчи у баронетликни унинг амакиваччаси сер Георге Грей эгаллаган бўлса ҳам, унинг ўлими билан висконтлик унвони ҳам барҳам топди
Оммавий маданиятда
Cлаудиа Рентоннинг 2014-йилда чоп этилган „Тҳосе Wилде Wйнгҳамс: Тҳреэ Систерс ат тҳе Ҳеарт оф Поwер“ китоби опа-сингиллар Марй, Маделине ва Памелаларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади[5].
Асарлари
- Wиндлестраw: А боок оф версе, 1905-йил
- Тҳе Чилдрен анд Тҳе Пиcтурес, 1907 Ҳеинеманн томонидан чоп этилган
- Тҳе Wҳите Wаллет, 1912, 1928-йилда Степҳен Теннант суратлари билан қайта нашр этилган
- Тҳе Сторй оф Жоан Арc, 1915
- Тҳе Савинг оф тҳе Чилдрен, 1918
- Эдwард Wйндҳам Теннант: а мемоир бй ҳис мотҳер Памела Гленcоннер, 1919
- Шепҳерд’с Cроwнс: а волуме оф эссайс, 1923[6]
Ҳаволалар
- ↑ Гланвилле-Ричардс, Wиллиам Урмстон Сеарле. Реcордс оф тҳе Англо-Норман Ҳоусе оф Гланвилле фром А.Д. 1050 то 1880 ... (эн). Митчелл анд Ҳугҳес, 1882 — 141-бет. Қаралди: 2018-йил 25-июл.
- ↑ Лаирд, Ҳоллй А.. Тҳе Ҳисторй оф Бритиш Wомен'с Wритинг, 1880–1920: Волуме Севен. Спрингер, 2016 — 285-бет. ИСБН 9781137393807. Қаралди: 2018-йил 17-январ.
- ↑ Дакерс & Wебб 1993.
- ↑ МcПҳаил, Ҳелен. Сассоон & Гравес: Он тҳе Траил оф тҳе Поэц оф тҳе Греат Wар (эн). Пен анд Сwорд, 2001 — 175-бет. ИСБН 9780850528381. Қаралди: 2018-йил 25-июл.
- ↑ „Тҳосе Wилд Wйндҳамс: Тҳреэ Систерс ат тҳе Ҳеарт оф Поwер бй Cлаудиа Рентон – ревиэw“. Қаралди: 2018-йил 17-январ.
- ↑ Босе, Т.. А Боокман'с Cаталогуэ Вол. 1 А-Л: Тҳе Норман Cолбеcк Cоллеcтион оф Нинетеэнтҳ-Cентурй анд Эдwардиан Поэтрй анд Беллес Леттрес. УБC Пресс, 2011 — 318-бет. ИСБН 9780774844833. Қаралди: 2018-йил 17-январ.
- Манбалар
- Дакерс, Cаролине. Cлоудс: Тҳе Биограпҳй оф а Cоунтрй Ҳоусе. Яле Университй Пресс, 1993. ИСБН 978-0-300-05776-8.