Памфилия — қадимда Кичик Осиёнинг жан.даги (ҳозирги Туркиянинг жан.) тарихий вилоят. Ахоманийлар давлати (милоддан аввалги ВИ асрдан), Александр (милоддан аввалги ИВ асрнинг 2ярмидан), Птолемейлар, Салавкийлар, Пергам давлатлари таркибига кирган; милоддан аввалги 133 йилдан улар билан бирга Римга бўйсундирилган. Мил. 43 й. Ликия ва П. Рим провинсиясини ташкил этган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил