Памфлет (инг. пампҳлет — қўлдаги бир варақ) — бирор сиёсий тузум, ижтимоий воқелик, у ёки бу тўда ҳамда гуруҳлар фаолиятини, хатти-ҳаракатларини фош қилувчи ҳажвий-танқидий публицистик асар. Памфлет бошқа ҳажвий жанрлардан бадиий тўқиманинг озлиги, аниқ ҳужжатларга, тарихий ҳужжатларга асосланиши билан фарқ қилади. Памфлетда жамиятдаги, турли шахслар характеридаги нуқсонлар аччиқ киноя, ўткир сарказм воситалари билан фош этилади. Памфлетнинг илк намуналари антик даврда яратилган Памфлетлар кўпинча кичик хажмдаги асарлар (мақола, очерк ва бошқа тарзда) бўлган. Кейинчалик катта ҳажмдаги бадиий асарлар ҳам Памфлет усулида яратилди. (Ж. Свифт "Гулливернинг саёҳатлари" романи, Б. Брехптннг "Мистер Уининг мартабаси" песаси ва бошқалар). П. жанр сифатида Реформация даврида шаклланди (М.Лютер, Эразм Роттердамский). ХИХ—ХХ асрларда В. Гюго, Э. Золя, Г. Манн, Л. Н. Толстой ва бошқа П.лари кенг тарқалди. Узбек адабиётида Абдулла Қодирий ("Лаҳми кадид", "Са-нампараст тентаклар"), Ғафур Ғулом ("Шараф қўлёзмаси"), Абдулла Қаҳҳор ("Барон Фон Ринг") П.лари маълум.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил