Pampa
Пампа, Пампас (кечуа индейслари тилида пампа — ўтлоқ) — 1) Жанубий Америкадаги, асосан, ўт ўсимликлари ўсадиган баъзи бир текисликларнинг номи. Аслида Аргентина ҳудудининг 29—39° ж.к.лар ораси ва ғарбда Съеррас-де-Кордова тоғларигача бўлган жойлар П. дейилади. Ер юзаси шарқида ботқоқли пасттекислик. Ғарбидадюналар учрайди; жануби-шарқида тоғлар бор (энг баланд жойи 1250 м). Иқлими субтропик, ғарбида континенталроқ иқлим. январнинг ўртача температураси 19—24°, июлники 6—10°. Ииллик ёғин 800–950 мм, ғарбида 300–500 мм. Жан.дан кучли шамол (памперос) эсиб туради. Оқар сув кам. Энг йирикдарёси — Парана ва унинг ирмоклари. Тупроғи шарқида қиз-ғиш-қора, ғарбида бўзжигарранг тупроқ. Ҳозирги вақтда П.нинг табиий ўсимликлари деярли бутунлай йўқ қилиниб, ўрни экинзор (буғдой, маккажўхори) ва яйловга айлантирилган. П. Аргенти-нанинг асосий иқтисодий раёни.
2) Жанубий Америка жан.нинг текислик қисмларида ўсувчи субтропик дашт ўсимликлари.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |