Пампанган, пампанго, капампанганлар — Филиппиндаги Пампанга вилояти (Лусон о. маркази ва жан.ғарбий қисми)даги халқ. Умумий сони 2 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Филиппин тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, католиклар. Анъанавий машғулотлари — суғорма деҳқончилик ва қорамолчилик. Ҳунармандчилиги — кулолчилик (Хитой таъсирида), темирчилик, каштачилик, тўқимачилик.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил