Памуккале Университети 1992-йил 11-июл Туркиянинг Денизли вилоятида ташкил этилган давлат университетидир[1].

Памеккале университети
Тури Давлат Университети
Асос солинган санаси 1992-йил 11-июл
Ректори Аҳмет Ккутлуҳан
Факултетлар

20 та факултет

6 та институт

17 та касб ҳунар-мактаби

45 та тадқиқот марказлари
Талабалари 41.480 нафар (2021-йил ҳолатига кўра)
Манзили
Веб-сайти пау.эду.тр

Тарихи

Памуккале Университети 1992-йилгача „Денизли тиббиёт факултети“ сифатида Докуз Эйлüл университети таркибида бўлган. 1992-йилга келиб, Муҳандислик факултети, Таълим факултети, Тиббиёт факултети, Иқтисод ва маъмурий фанлар факултети ҳамда Фан ва адабиёт факултети каби 5 та факултет билан Памуккале Университети сифатида ташкил этилган. Университетнинг барча факултет ва ижтимоий обектлари Кıнıклı кампусида жойлашган. Кампусда замонавий кутубхона мавжуд. 2011-йил ҳолатига кўра ушбу кутубхонада 60000 та нашр этилган китоб ва 45000 та электрон китоб мавжуд.

Рақамлар

Ҳозирги кунда университетда 414 та таълим йўналиш мавжуд. Булар 124 та аспирантура, 125 та бакалавриат, 111 та магистратура ва 54 та докторантура йўналишларидир.

Денизлининг марказида жойлашган университет 18000 м2 очиқ ва 265750 м2 ёпиқ умумий ҳисобда 283,750 м2 майдонда ўзининг таълим фаолиятини давом эттирмоқда. Шунингдек кампусда кунига 24 соат хизмат кўрсатадиган кутубхона ҳам мавжуд. Памуккале Университетининг ўз касалхонаси мавжуд. Университет касалхонаси замонавий технологиялар билан жиҳозланганлиги ва малакали ходимлари билан диагностика ва даволашда минтақанинг энг яхши шифохонаси ҳисобланилади. Касалхона 9 та реанимация бўлими, амбулатор текширув ва даволаш бўлими ва 21 та операция хонасини ўз ичига олган[2]. Ҳоззирда Памуккале Университетида 2192 нафар илмий ходимлар 49044 нафар талабага таълим бериб келмоқда[3].

Академик бирликлар

Факултетлар

  • Стоматология факултети
  • Та’лим факултети
  • Сан’ат ва фанлар факултети
  • Иқтисодиёт ва ма’мурий фанлар факултети
  • Илоҳиёт факултети
  • Алоқа факултети
  • Инглиз тили ва адабиёти факултети
  • Гуманитар ва ижтимоий фанлар факултети
  • Архитектура ва дизайн факултети
  • Муҳандислик факултети
  • Мусиқа ва ижрочилик факултети
  • Спорт фанлари факултети
  • Соғлиқни сақлаш фанлари
  • Техник та’лим факултети
  • Тиббиёт факултети
  • Технология факултети
  • Туризм факултети
  • Ҳуқуқ факултети
  • Амалий фанлар факултети
  • Қишлоқ хўжалиги факултети

Коллежлар

  • Жисмоний терапия ва реабилитация мактаби
  • Амалий фанлар мактаби
  • Чет тиллар мактаби

Институтлар

  • Археология институти
  • Соғлиқни сақлаш фанлари институти
  • Ижтимоий фанлар институти
  • Та’лим фанлари институти
  • Фан ва технология институти
  • Ислом фанлар институти

Ҳаволалар

Расмий сайт

Манба

  1. ↑ „Таҳиҳçэ“. Памуккале Üниверситеси. 31-октабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-март 2015-йил.
  2. ↑ „Таҳиҳçэ“. Памуккале Üниверситеси. 2025-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ „Памуккале Üниверситеси“. www.пау.эду.тр. Памуккале Üниверситеси. Қаралди: 28-сентабр 2023-йил.