Pan-Arab ranglari
Пан-Араб ранглари (арабча: ألوان الوحدة العربية – араб бирлигининг ранглари) — Араб қўзғолони мамлакатлари байроқларида мавжуд бўлган ранглар: қизил, қора, оқ ва яшил. Биринчи учта ранг Миср ва Яман байроқларида акс эттирилган; яшил ранг билан бирга улар Ироқ, Иордания, Қувайт, Фаластин, Сомалиленд, Судан, Сурия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ғарбий Саҳрои Кабир байроқларида ҳам мавжуд.

Тўрт араб рангининг ҳар бири маълум бир араб сулоласи ёки даврини ифодалайди деб ҳисобланади: қора ранг Муҳаммад пайғамбар байроғининг ранги бўлган, оқ ранг умавийлар томонидан Бадр жангини эслатгани учун ўз рамзи сифатида қабул қилинган, яшил ранг Фотимийлар томонидан Али ибн Абу Толибни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида қабул қилинган. Қизил ранг эса Хорижийларнинг байроғи бўлган ва кейин Шимолий Африка ва ал-Андалусдаги ҳукмдорларнинг рамзи бўлган.
Баъзи араб мамлакатлари барча араб рангларини ишлатмайди ёки уларнинг баъзиларини бошқа комбинацияларда ишлатади: Мисол учун, Жазоир ва Ливан қора рангсиз фақат яшил, оқ ва қизил ранглардан фойдаланади, Тунис, Қатар ва Баҳрайн фақат оқ ва қизил ранглардан фойдаланади, Саудия Арабистони эса фақат яшил ва оқ ранглардан фойдаланади.
Пан-араб рангларига эга бўлган жорий байроқлар
БМТга аъзо ва кузатувчи давлатлар
Тан олинмаган ва қисман тан олинган давлатлар
Биринчи даражали маъмурий бўлинмалар
Пан-араб рангларига эга собиқ миллий байроқлар
-
Ҳижоз (1917—1920-йиллар), Босиб олинган душман ҳудуди маъмурияти (1918—1920-йиллар) ва Бутун Фаластин ҳукумати (1948—1949-йиллар) байроғи -
Сурия Қироллиги байроғи (1920-йил 8-мартдан 24-июлгача) -
Ҳижоз (1920—1926-йиллар), Нажд ва Ҳижоз Қироллиги (1926—1932-йиллар) ва Трансиордания (1921—1928-йиллар) байроғи -
Ироқ байроғи (1921—1959-йиллар) -
Трансиордания байроғи (1928—1929-йиллар) -
Сурия (1932—1958-йиллар ва 1961—1962-йиллар) байроғи, ҳозир (2011-йилдан бошлаб) Сурия Муваққат ҳукумати ва Сурия Озодлик Армияси томонидан қўлланилмоқда -
Миср байроғи (1952—1958-йиллар, миллий байроғи билан билан) -
Иордания ва Ироқ Араб Федерацияси байроғи (1958-йил 14-февралдан 2-августгача) -
Бирлашган Араб Республикаси байроғи (1958—1971-йиллар) -
Ироқ байроғи (1957—1963-йиллар) -
Шимолий Яман байроғи (1962—1990-йиллар) -
Ироқ байроғи (1963—1991-йиллар -
Сурия байроғи (1963—1972-йиллар) -
Фаластин байроғи (1964—2006-йиллар) -
Жанубий Яман (1967—1990-йиллар) байроғи, ҳозир (2007-йилдан бошлаб) Жанубий Яман ҳаракати томонидан фойдаланилмоқда -
Ливия байроғи (1969—1972-йиллар) -
Араб Республикалари федерацияси байроғи (Миср (1972—1984-йиллар, Сурия (1972—1980-йиллар) ва Ливия (1972—1977-йиллар)) -
Маҳра Султонлиги байроғи (1895—1967-йиллар) -
Уммон байроғи (1970—1995-йиллар) -
Араб Ислом Республикаси байроғи (1974-йилда таклиф қилинган, аммо ҳеч қачон амалга татбиқ қилинмаган) -
Ироқ байроғи (1991—2004-йиллар) -
Ироқ байроғи (2004—2008-йиллар)
Пан-араб рангларидан фойдаланган ҳолда араб сиёсий ва ҳарбийлаштирилган ҳаракатларнинг байроқлари
-
Усмонийлар даври Истанбулда жойлашган “Араб адабиёти клуби” (1909—1915-йиллар) байроғи, араб байроғи -
Усмонийлар давридаги “Ёш араб жамияти” (1911—1916-йиллар) байроғи, араб байроғи. -
Баъс партияси байроғи (1947-йилдан ҳозирги кунгача), Уммон ва Араб кўрфазини озод қилиш миллий демократик фронти (1969—1971-йиллар фаол) томонидан ҳам фойдаланилган. -
Яман миллий озодлик фронти байроғи (1963—1978-йиллар), Дофар озодлик фронти (1965—1968-йиллар) ва Босқин қилинган Араб кўрфазини озод қилиш халқ фронти (1968—1974-йиллар) байроғлари -
Уммонни озод қилиш халқ фронти байроғи (1974—1992-йиллар) -
Азавад араб ҳаракати байроғи (2012-ҳозиргачам) -
Араб Қуддус байроғи -
Сурия Нажот Ҳукумати байроғи -
Оқ сулола ранги, Умавийлар (661—750-йиллар), Фотимийлар (909—1171-йиллар) ва Рошид халифалар қўллаган байроғлар -
Яшил, Рошид халифалиги билан боғлиқ
Яна қаранг
Манба
- Пан-Араб ранглари
- Араб байроғининг эволюцияси, Доктор Маҳди Абдул-Ҳодий (араб тилида)