Panbari masjidi
Тарихий Панбари масжиди ёки Рангамати масжиди Ҳиндистон шимоли-шарқидаги машҳур масжид бўлиб, Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги энг қадимий масжид ҳисобланади[1][2][3]. Масжид 17-сонли миллий автомагистралда, Панбари ва Рангамати яқинида, Дҳубри шаҳридан тахминан 25 км шарқда жойлашган. ХВ-ХВИ асрларда қурилган уч гумбазли масжид Бенгал султонлигининг буюк меъморий ютуқларининг ажойиб намунасидир.
| Масжид | |
Панбари масжиди/Рангамати масжиди
| |
| Масжиднинг ёзги кўриниши | |
| Мамлакат | |
| Координаталар | 26°09′18″Н 90°03′17″Э / 26.15500°Н 90.05472°Э |
| Масжид тури | жоме масжиди |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Асосчи | Алауддин Ҳусайншоҳ |
| Бинокорлик | 1493—1519 |
| Ҳажми | 150 киши |
| Гумбазлар сони | 3 |
| Гумбазлар сони | 3 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
Қурилиши

Масжид Бенгал султони Алауддин Ҳусайншоҳ томонидан 1498-йилда Каматанинг забт этилиш ғалабасини нишонлаш мақсадида бунёд этилган деб ҳисобланилади. Бироқ, масжид тарихининг аниқ тафсилотлари ноаниқ ва қурилишнинг тахминий санаси милодий 1493 ва 1519-йиллар оралиғига тўғри келади[1][4][5]. Бошқа томондан, масжид қурилишини 1662-йилда Ассамга бостириб кириши чоғида Бенгалиянинг Бобурийлар сулоласи губернатори Мир Жумла ИИ га боғловчи камроқ тарқалган назария ҳам мавжуд[1]. Мажмуа ичидаги ҳайитгоҳ ва чуқур қудуқ масжид билан бир вақтда қурилган деб ҳисобланилади. Кейинчалик кенг асфалтланган ҳовли ва минора қурилган[6].
Айтишларича, кейинчалик масжид қалин ўрмон билан ўралган ва фойдаланишга топширилган. 1928-йилда қишлоқ аҳолисидан бир киши ўтин териб кетаётганда Рангамати тепаликларида бир нечта минораларни кўриб қолади. Кейин бу хабар Дакканинг Наваби ҳудудига қадар етиб боради, ҳатто бу масалани текшириш учун махсус гуруҳ юборилади ва улар бинонинг мавжудлигини тасдиқлашади[1].
Тавсифи
Коч ҳукмдорлари даврида Рангамати ҳудуди жуда обод жой бўлган. Бу Коч ҳукмдорларининг чегара пости ҳисобланган. Бенгал султонлари ва Бобурийларнинг босқинчи армияси Рангамати қал’асидан ҳам фойдаланган. Бу ҳудуд, баъзиларнинг фикрича, Алауддин Ҳусайншоҳнинг қароргоҳи ҳам бўлган. Масжид эса мусулмон аскарлари томонидан намозхона сифатида фойдаланилган[7].
Тахминан 200 йил олдин бу жойнинг маҳаллий аҳолиси масжид биносини „Панбари Паҳар“ да қалин барглар остидан топиб олгани айтилади. Улар бу ерни тозалаб, у ерда намоз ўқишга киришадилар. Бугунги кунда „Панбари Паҳар“ муқаддас жой сифатида танилган ва масжид Ғарбий Ассам халқи учун муқаддас зиёратгоҳ ҳисобланади. Тоғларнинг гўзаллиги ўзининг бой флораси, ноёб жойлашуви ва археологик аҳамияти бу масжидни Ҳиндистоннинг муҳим сайёҳлик жойига айланишини таъминлайди. Сўнгги пайтларда масжид яқинида ғиштдан ясалган плинтлар, теракотадан тайёрланган қадимий буюмлар ва хазинасида турфа тангалар бўлган шаҳарча топилган бўлиб, улар тахминан Бобурийлар сулоласи даврига тегишли эканлиги аниқланган. Масжид ичида бир вақтнинг ўзида 150 нафарга яқин инсон намоз ўқий олади.
Бошқарув
Масжид имоми ва бошқа ходимларни тайинлайдиган маҳаллий орган, Панбари масжиди бошқарув қўмитаси томонидан назорат қилинади. Имомлик, имом намозини ўқиш каби турли диний хизматлар айни тайинланган шахс томонидан бажарилади. Масжиднинг харажатлари ҳар хил хайр-эҳсонлар ҳисобидан қопланилади. Масжид Ғарбий Ассам жамияти орасида алоҳида ўрин тутганлиги сабабли, одамлар дини, табақаси ва эътиқодидан қатъий назар, турли хайрияларни амалга оширадилар.
Байрамлар
Ийд ул-Фитр ва Ийд ул-Адҳа каби ҳар йили ўтказиладиган ислом байрамлари давомида бу масжид ўзгача кўринишга эга бўлади. Масжидга мамлакатнинг турли ҳудудларидан минглаб одамлар ташриф буюришади. Бу ерга нафақат Ҳиндистондан, балки Англия ва Япониядан ҳам мусулмонлар келишади. Одатда масжидда бошқа доимий ўқиладиган намозлардан ташқари ҳафталик жума кунинг пешин Жума намозига ҳам юзлаб одамлар йиғилади.
Транспорт қатнови
Масжид 17-сонли миллий автомагистралда жойлашганлиги сабабли, Гуваҳати, Дҳубри ва Куч Бехардан мунтазам равишда автобус қатнови йўлга қўйилган. Энг яқин темир йўл стансияси – Факираграм (30 километр) ва энг яқин аэропорт – Рупси аэропорти (21 километр) ҳисобланади. Масжид Браҳмапутрадан (8 километр) ҳам унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган.
Ҳукумат эътибори
Ҳиндистон Маданият вазирлиги археологик тадқиқоти ушбу ҳудуднинг ёдгорликларини сақлаб қолиш учун бир қатор чоралар кўрган[5]. Бироқ маҳаллий аҳоли ҳукуматнинг қилаётган ишларидан мамнун эмас ва масжидга кўпроқ э’тибор берилишини талаб қилмоқда.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Рупкамал. „А форготтен чаптер оф ҳисторй – Панбари мосқуэ“. Иц мй нортҳеаст (2011-йил 3-июн). 2016-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-декабр.
- ↑ „Панбари Тоурисм, Ассам Индиа, Мосқуэ оф Ассам, Панбари Мосқуэ, Эаст Индиа Тоурс, Аламганж ин Панбари, Мугҳал Cитй оф Ассам, Ассам Тоурс“. Индиаинфоwеб.cом. 2012-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-декабр.
- ↑ „Дҳубри - Дистриcт ин Ассам, Инди“. Глориоусиндиа.cом. Қаралди: 2012-йил 26-декабр.
- ↑ Ашиқуре Раҳман, А. Ф.. „Ҳисториc Панбари Масжид лосинг иц глорй“. Тҳе Ассам Трибуне (2011-йил 10-июл). 2011-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 5,0 5,1 Шарма, Бижой К. Р.. „АСИ сламмед овер мосқуэ неглеcт“. Тҳе Телеграпҳ (2012-йил 18-январ). 2012-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ ТwоCирcлес.нет Тwо Cирcлес+ Адд Cонтаcт. „Панбари Масжид ин Дҳубри, тҳе олдест масжид ин Н-Э Индиа Пҳото бй wап.индяроcкс.cом | Флиcкр - Пҳото Шаринг!“. Флиcкр. Қаралди: 2012-йил 26-декабр.
- ↑ Рангамати Мосқуэ, ИНДИА тҳе пристине беаутй
Ҳаволалар
| Викиомборда „Панбари масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Дҳубри тумани профили
- ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120208111140/ҳттп://www.индиаинфоwеб.cом/ассам/панбари/
- ИСЛОМ ОВОЗИ, 2000-йил.
- Ассам ҳукумати, расмий веб-сайти[сайт ишламайди]
- Чоудҳури, РД; АССАМ АРХИТЕКТУРАСИ МЕРОСИ – МУҲАФАҚАТ ҚИЛИСҲ ЭҲТиёжи, Миллий музей, Ню-Деҳли.
- Ҳиндистон археологик тадқиқоти, Маданият вазирлиги.