Панчатантра (санскритча „Беш китоб“) — санскрит ёзма адабиёти ёдгорлиги. ИИИ—ИВ асрларда яратилган. Нисбатан сўнгги вариантлари сақланиб қолган. Донишманд Вишнушарман подшоҳнинг жоҳил ўғилларини тарбиялаш учун яратган, деб ҳисобланади.

Панчатантра ҳайвонлар ҳақидаги масал ва ҳикоятлардан иборат 5 китобни ўз ичига олган, ҳар бир китоб ҳикоя ичида ҳикоя усулида тузилган. Асарда ҳайвонлар образида инсон қиёфалари намоён бўлади. Панчатантрада ҳинд жамияти ҳаёти истиора йўли билан тасвирланади, ноҳақлик фош этилади, инсонийлик, яхши хулқлар тарғиб қилинади. Асар диний тусдан холи ва шуниси билан бошқа қадимий ҳинд ёдгорликларидан фарқ қилади.

Панчатантра кенг тарқалган бўлиб, жаҳон адабиёти ривожига катта таъсир курсатган. ВИ аср ўрталарида паҳлавий, ундан араб тилига таржима қилинган; араб тилига қилинган таржимаси „Калила ва Димна“ номи билан шуҳрат топган. У ХИИ асрда форс тилига, ХИИИ асрда эса ўзбекчага ўгирилган.[1] Панчатантранинг 60 дан зиёд тилда 200 дан ортиқ таржималари маълум.

Нашрлар

  • Панчатантра, пер. с санскрита и прим. А.Я. Сиркина, М, 1958; Панчатантра (И.Ғафуров таржимаси), Т., 1993.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил