Пандемия (юнонча пандемос – ёппасига, халқаро) – эпидемик касалликнинг бир ёки бир неча мамлакат, қитъа ва континентда ёппасига тарқалишидир. Пандемик тарқалиш ҳаво-томчи йўли билан юқиб, инкубацион даври қисқа юқумли касалликларга хос. Грипп касаллиги бунга мисол бўла олади[1].

CОВИД-19 пандемиясининг бошида анжуман марказлари (расмда тасвирланган) мавжуд инфратузилмаси (электр, сув, канализация) туфайли вақтинчалик шифохоналар учун идеал жой деб ҳисобланган[2] Меҳмонхона ва ётоқхоналар ҳам вақтинчалик шифохоналар учун мос деб топилган[2].

"Пандемия" – юқумли касалликнинг эпидемияси ҳисобланади. У тўсатдан кўпайиб, катта минтақада, масалан, бир нечта қитъаларда ёки бутун дунё бўйлаб тарқалади ва кўплаб одамларга таъсир ўтказади. Мавсумий грипп каби эндемик касалликларга чалинган беморлар сонининг кўплиги пандемия ҳисобланмайди, чунки бундай касалликлар бутун дунё бўйлаб тарқалиш ўрнига бир вақтнинг ўзида дунёнинг катта минтақаларида содир бўлади.

Инсоният тарихи давомида бир қатор касаллик пандемиялари бўлган, масалан чечак пандемияси.

Ўлат туфайли келиб чиққан қора ўлим пандемияси ХИВ асрда Европа аҳолисининг ярмидан кўпининг ўлимига сабаб бўлди[3][4][5][6]. Ўша пайтда пандемия атамасидан фойдаланилмаган, аммо кейинги эпидемиялар, шу жумладан 1918-йилги Ҳ1Н1 грипп А пандемияси (одатда испан гриппи деб номланади) учун ишлатилган, бу тарихдаги энг ҳалокатли пандемия ҳисобланади[7][8][9]. Энг сўнгги пандемияларга ОИВ/ОИТС пандемияси, 2009-йилги чўчқа гриппи пандемияси ва CОВИД-19 пандемияси мисол бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг деярли барчаси ҳали ҳам одамлар орасида тарқалмоқда, аммо уларнинг таъсири жуда кам.

CОВИД-19 пандемиясига жавобан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 194 аъзо давлати 2024-йилги конвенсияда ушбу шартнома лойиҳасини 77 – Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясига тақдим этиш талаби билан „Пандемиянинг олдини олиш, тайёргарлик кўриш ва унга жавоб бериш бўйича“ халқаро шартнома музокараларини бошлади[10][11].

Таърифи

ХИВ асрда Евроосиё аҳолисининг ярмини ўлимига сабаб бо'лган қора ажал пайтида жасадларнинг дафн этилиши тасвири.
Америка қизил хоч ишчилари 1918-20 йилларда испан гриппи пандемияси пайтида вафот этган инсон жасадини ко'тариб кетмоқдалар.

Тиббиёт луғатида пандемиянинг таърифи „халқаро чегараларни кесиб ўтадиган, одатда бутун дунё бўйлаб одамларга таъсир қиладиган ва дунё миқёсда содир бўладиган эпидемиядир[12].“ Касаллик қачонки кенг тарқалса ёки кўплаб одамларни ўлдирса ва юқумли бўлса пандемия ҳисобланади. Мисол учун, саратон кўплаб ўлимларга сабаб бўлади, лекин у пандемия деб ҳисобланмайди. Чунки бу касаллик юқумли эмас[13]. Ушбу таъриф сўзлашув тилидан фарқли ўлароқ, нисбатан енгил касалликларнинг тарқалишини ўз ичига олади[14][15].

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) „Халқаро аҳамиятга эга бо'лган сог'лиқни сақлаш фавқулодда ҳолати“ (ПҲЕИC) тоифасига эга бўлиб, „уни касалликнинг халқаро миқёсда тарқалиши орқали бошқа давлатлар учун аҳоли саломатлигига хавф туғдирадиган ва мувофиқлаштирилган халқаро жавоб чораларини талаб қилиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодиса“ деб таърифлайди[16]. Ушбу тоифага ажратишнинг асосида қатъий жараён ва чора-тадбирларнинг аниқ белгиланган йўналиши мавжуд.

Пандемия қадимий юнончада παν- „пан-“ „ҳамма“ ёки „ҳар бир“ ва δῆμος „демос“ эса „одамлар“ деган маънони англатади.

Профилактика ва чора-тадбирлар

Пандемияни олдини олиш пандемияга олиб келиши мумкин бўлган патогенлар ва касалликларнинг тарқалишини назорат қилиш учун терапия ва эмлашларни олдиндан тадбиқ қилиш ва ишлаб чиқиш каби фаолиятларни ўз ичига олади[17]. Мунтазам эмлаш дастурлари – бу пандемияни олдини олиш стратегиясининг бир тури бўлиб, ўтмишда пандемияларга сабаб бўлган ва назорат қилинмаса, яна шундай бўлиши мумкин бўлган грипп ва полиомиелит каби касалликларни олдини олади.[18]. Профилактика эпидемияни чеклаш ва унинг назоратдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган „чора-тадбирлар“ билан бирлашади. Бу чора-тадбирлар стратегик режалаштиришни, тарқалишни ўлчаш учун маълумотларни йиғиш ва моделлаштиришни, терапия, ваксиналар ва тиббий ускуналарни захиралашни, шунингдек, аҳоли соғлиғини хабардор қилиш тарғиботини ўз ичига олади[19] Таърифга кўра, пандемия кўплаб мамлакатларни қамраб олади, шунинг учун халқаро ҳамкорлик, маълумотлар алмашиш шунингдек, тестлар ва терапиядан умумий фойдаланиш пандемияга қарши курашишда муҳимдир[17].

Ҳамкорлик – CОВИД-19 пандемиясига жавобан ЖССТ 2021-йил сентабр ойида Берлинда мамлакатларнинг соғлиқни сақлашга таҳдидларни аниқлаш, мониторинг қилиш ва бошқаришдаги заиф томонларни бартараф этиш мақсадида "Пандемия маркази"ни ташкил этди. Марказнинг ташаббуслари орасида сунъий интеллектдан фойдаланиб, соғлиқни сақлашга оид 35000 дан ортиқ маълумотларни таҳлил қилиш, шунингдек, академик муассасалар ва ЖССТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги шароитларни яхшилаш ва мувофиқлаштиришдан иборат[20].

Пандемияга қарши курашиш стратегиялари

Жамоат жойларида масофа сақлаётган одамлар

Эпидемияни тарқалишини назорат қилишнинг асосий стратегиялари – бу эпидемияни назоратда ушлаб туриш ва зарарни камайтиришдир. Касаллик тарқалишининг дастлабки босқичларида, шу жумладан, касалликнинг аҳоли бўйлаб тарқалишини тўхтатиш учун беморларни изоляция қилиш, самарали бўлиши мумкин бўлган эмлаш каби терапевтик чораларни қўллаш мумкин[21]. Касалликнинг тарқалишини тўхтатиб қолишнинг иложи йўқлиги маълум бўлгач, бошқарув касаллик тарқалишини секинлаштириш ва унинг жамият ва соғлиқни сақлаш тизимига таъсирини юмшатиш чоралари кўриладиган юмшатиш босқичига ўтади. Аслида, олдини олиш ва зарарни камайтириш чоралари бир вақтда амалга оширилиши ҳам мумкин[22].

Машҳур пандемия ва эпидемиялар

CОВИД-19

Ҳар миллион кишига тўғри келадиган жами тасдиқланган CОВИД-19 ҳолатлари[23].

САРС-CоВ-2 коронавируснинг янги штамми биринчи марта 2019-йил декабр ойида Хитойнинг Хубей провинсияси Ухан шаҳрида аниқланган[24]. Касалликнинг тарқалиши ЖССТ томонидан 2020-йил январидан 2023-йил майигача бўлган даврда халқаро аҳамиятга эга бўлган жамоат саломатлиги фавқулодда ҳолати (ПҲЕИC) сифатида тавсифланди[25][26]. Дунё бўйича CОВИД-19 билан касалланганлар сони 767 миллиондан ошди, вафот этганлар сони 6,9 миллионга етди[27]. Вирус охир-оқибат эндемик бўлиб қолиши ва оддий шамоллаш каби кўпчилик одамлар учун унчалик оғир бўлмаган касалликларга айланиши мумкин[28].

ОИВ ва ОИТС

2019-йилда ОИВ билан касалланган аҳоли сонини акс эттирувчи дунё харитаси

ОИВ/ОИТС биринчи марта 1981-йилда касаллик сифатида аниқланган ва бутун дунё бўйлаб давом этаётган пандемия ҳисобланади[29][30]. Шундан бери ОИВ ва ОИТС туфайли дунёда 40 миллионга яқин одам вафот этди ва ҳар йили яна 630 минг киши вафот этмоқда. Ҳозир 39 миллион киши ОИВ инфексияси билан касалланган[29]. ОИВ зоонотик келиб чиқишга эга бўлиб, Марказий Африкадаги маймунсимонларда пайдо бўлган ва ХХ аср бошларида одамларга юқа бошлаган[31]. ОИВ юқишининг энг кўп учрайдиган усули инфексияланган одам билан жинсий алоқа қилишдир. ОИВ билан касалланган инсонда қисқа муддатли, енгил, ноаниқ аломатлар кузатилиши мумкин. Сўнгра симптомсиз (лекин шунга қарамай юқумли) клиник латентлик яъни инкубацион давр деб номланган босқич бўлади. Бу босқичда даволанилмаса касаллик 3 дан 20 йилгача давом этиши мумкин. Инфексияни аниқлашнинг ягона усули бу ОИВ тестидир[32]. ОИВ инфексиясининг олдини олиш учун ваксина йўқ, аммо касалликни антиретровирус терапия ёрдамида назорат қилиш мумкин[33].

Тарихдаги пандемиялар

Тарихдаги эпидемиялар ҳақидаги ҳикоялар кўпинча қурбонларга қандай таъсир қилганлиги ҳақидаги маълумотлар ноаниқ ёки бир-бирига қарама-қарши тасвирланган. Иситма билан бирга тошмалар тошса чечак, қизамиқ, қизил иситма ёки сувчечак касалликларидан дарак бўлиши мумкин ва эпидемиялар бир-бирига қўшилиб, бир вақтнинг ўзида бир хил популяцияга бир нечта инфексиялар юқиши мумкин. Ўлимнинг аниқ сабабларини билиш кўпинча мумкин эмас, лекин ДНК тадқиқотлари баъзи-баъзида қадимги патогенларнинг қолдиқларини аниқлаши мумкин[34].

Пиэтер Бруэгҳелнинг „Ўлим ғалабаси“ асарида ўрта асрларда Европани вайрон қилган ўлатдан кейин содир бўлган ижтимоий тўнтарилиш ва даҳшат акс эттирилган.

Тахминларга кўра, неолит инқилобидан олдин, тахминан милоддан аввалги 10 000-йилларда, касалликларнинг тарқалиши битта оила ёки уруғ билан чекланган ва йўқ бўлиб кетишдан олдин кенг тарқалмаган. Ҳайвонларнинг хонакилаштирилиш инсонлар ва ҳайвонлар ўртасидаги алоқаларни ва зоонотик инфексиялар билан касалланиш эҳтимолини оширди. Деҳқончиликнинг пайдо бўлиши аҳоли гуруҳлари ўртасидаги савдо патогенларнинг кенг тарқалишига имкон берди. Популяция кўпайиши билан гуруҳлар ўртасидаги алоқалар тез-тез содир бўла бошлади.

Келажакдаги эҳтимолий пандемиялар ҳақида

Келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш учун пандемияларнинг сабабларини аниқлаш ва касаллик инсоният популяциясига назорациз ўтиб кетишидан олдин профилактика чораларини кўриш керак. Масалан, грипп – бу тез ривожланаётган касаллик бўлиб, у ўтмишда пандемияларга сабаб бўлган ва келажакда яна пандемияларни келтириб чиқариши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун дунё бўйлаб 144 та миллий грипп марказларининг янги грипп вирусларини кузатиш натижаларини йиғади. Вируснинг сезиларли хавф туғдириши мумкин бўлган вариантлари аниқланади ва кейинчалик гриппга қарши кейинги мавсумий эмлаш дастурига киритилади[35].

2020 йил 28 декабр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар дастури раҳбари Мике Рян ва бошқа расмийлар ҳозирги CОВИД-19 пандемияси „жуда катта пандемия бўлмаганлиги“ ва „келгуси пандемия янада оғирроқ бўлиши мумкинлигини“ айтишди ва кейинги пандемияга тайёргарлик кўришга чақиришди[36]. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва БМТ дунё нафақат соғлиқни сақлаш ва иқтисодий муаммолар, балки пандемия сабабларини ҳал қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган[37].

Пандемияга айланиш эҳтимоли бор бўлган касалликлар

Ўтмишда эпидемияларни келтириб чиқарган касалликлар келажакда қайтиши эҳтимоли ҳар доим мавжуддир. Шунингдек, етарли даражада маълум бўлмаган касалликлар янада хавфли бўлиши мумкин. Тадқиқотларни рағбатлантириш мақсадида, глобал соғлиқни назорат қилувчи бир қатор ташкилотлар пандемияга олиб келиши мумкин бўлган касалликлар рўйхатини туздилар. Қуйида келтирилган жадвалга қаранг.

Эбола вируси – электрон микрографи
Маймунчечак
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари маълумотларига кўра, эҳтимолий пандемияга олиб келиши мумкин бўлган касалликлари рўйхати
ЖССТ[38] ЭТБИК[39] ГАВИ[40]
Чикунгуня вируси Ҳа
CОВИД-19 Ҳа
Қрим-Конго геморрагик иситмаси Ҳа Ҳа
Эбола геморрагик иситмаси Ҳа Ҳа Ҳа
Ласса иситмаси Ҳа Ҳа Ҳа
Марбург вируси касаллиги Ҳа Ҳа
Маймунчечак Ҳа
Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирус (МЕРС-CоВ) Ҳа Ҳа
Нипаҳ ва бошқа ҳенипавирал касалликлар Ҳа Ҳа Ҳа
Рифт Валлей иситмаси Ҳа Ҳа Ҳа
Оғир ўткир респиратор синдром (САРС) Ҳа Ҳа Ҳа
Зика вируси Ҳа Ҳа
Х касаллиги Ҳа Ҳа

Коронавируслар

Умумий коронавируснинг тасвири

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ 2,0 2,1 „Армй Cорпс сеэс cонвентион cентерс ас гоод оптион то буилд темпорарй ҳоспиталс“. Федерал Неwс Нетwорк (2020-йил 27-март). 2020-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Блаcк деатҳ 'дисcриминатед' бетwеэн виcтимс (АБC Неwс ин Сcиэнcе)“. Аустралиан Броадcастинг Cорпоратион (2008-йил 29-январ). 2016-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 3-ноябр.
  4. ↑ „Блаcк Деатҳ'с Гене Cоде Cраcкед“. Wиред. 3 Оcтобер 2001. 26 Април 2015да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 12 Фебруарй 2015.
  5. ↑ „Ҳеалтҳ: Де-cодинг тҳе Блаcк Деатҳ“. ББC (2001-йил 3-октябр). 2017-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 3-ноябр.
  6. ↑ ДеЛео ФР, Ҳиннебусч БЖ (Септембер 2005). „А плагуэ упон тҳе пҳагоcйтес“. Натуре Медиcине. 11-жилд, № 9. 927–928-бет. дои:10.1038/нм0905-927. ПМИД 16145573. С2CИД 31060258.
  7. ↑ 1918 Пандемиcс (Ҳ1Н1 вирус). Cентерс фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион. Ретриэвед 18 Април 2020.
  8. ↑ „Ҳисторй'с деадлиэст пандемиcс, фром анcиэнт Роме то модерн Америcа“ (2020-йил 7-апрел). 2020-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-апрел.
  9. ↑ „Wеэклй Вирологиcал Упдате он 05 Аугуст 2010“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (WҲО) (2010-йил 5-август). 2015-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-апрел.
  10. ↑ „Wорлд Ҳеалтҳ Ассемблй агреэс то лаунч проcесс то девелоп ҳисториc глобал аccорд он пандемиc превентион, препареднесс анд респонсе“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (2021-йил 1-декабр). Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  11. ↑ „W.Ҳ.О. мемберс агреэ то бегин талкс он а глобал пандемиc треатй.“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2021-йил 1-декабр). Қаралди: 2021-йил 2-декабр.
  12. ↑ Диcтионарй оф Эпидемиологй. Охфорд Университй Пресс, 2008 — 179-бет. ИСБН 978-0-19-531449-6. Қаралди: 2012-йил 14-сентябр. 
  13. ↑ Сwине Флу: Wҳат Ёу Неэд то Кноw. Wилдсиде Пресс ЛЛC, 2009 — 7-бет. ИСБН 978-1434458322. 
  14. ↑ „Wҳат Ис а Пандемиc?“. Охфорд Университй Пресс. Тҳе Жоурнал оф Инфеcтиоус Дисеасес (2009-йил 1-октябр). Қаралди: 2023-йил 7-июн.
  15. ↑ Доши П (Жулй 2011). „Тҳе элусиве дефинитион оф пандемиc инфлуэнза“. Буллетин оф тҳе Wорлд Ҳеалтҳ Организатион. 89-жилд, № 7. 532–538-бет. дои:10.2471/БЛТ.11.086173. ПМC 3127275. ПМИД 21734768.
  16. ↑ „Эмергенcиэс: Интернатионал ҳеалтҳ регулатионс анд эмергенcй cоммиттеэс“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (2019-йил 19-декабр). Қаралди: 2023-йил 7-июн.
  17. ↑ 17,0 17,1 „Wҳат ис Пандемиc Препареднесс анд Wҳй ис ит Импортант?“ (эн). Неwс Медиcал Нетwорк (2022-йил 6-июл). Қаралди: 2023-йил 20-август.
  18. ↑ „14 Дисеасес Ёу Алмост Форгот Абоут (Тҳанкс то Ваccинес)“ (эн-ус). Cентерс фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион (2022-йил 15-сентябр). Қаралди: 2023-йил 21-август.
  19. ↑ „3 Степс то Детеcт анд Стоп Дисеасе Оутбреакс бефоре Тҳей Беcоме Пандемиcс“ (эн). Сcиэнтифиc Америcан (2022-йил 15-ноябр). Қаралди: 2023-йил 21-август.
  20. ↑ Морган О, Пебодй Р (Май 2022). „Тҳе WҲО Ҳуб фор Пандемиc анд Эпидемиc Интеллигенcе; суппортинг беттер препареднесс фор футуре ҳеалтҳ эмергенcиэс“. Эуро Сурвеилланcе. 27-жилд, № 20. 2200385-бет. дои:10.2807/1560-7917.ЭС.2022.27.20.2200385. ПМC 9121660. ПМИД 35593162.
  21. ↑ „3. Стратегиэс фор Дисеасе Cонтаинмент“, Этҳиcал анд Легал Cонсидератионс ин Митигатинг Пандемиc Дисеасе: Wоркшоп Суммарй. Натионал Аcадемиэс Пресс (УС), 2007. 
  22. ↑ Баирд РП (11 Марч 2020). „Wҳат Ит Меанс то Cонтаин анд Митигате тҳе Cоронавирус“. Тҳе Неw Ёркер.
  23. ↑ „Тотал cонфирмед cасес оф CОВИД-19 пер миллион пеопле“. Оур Wорлд ин Дата. 2020-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-апрел.
  24. ↑ „WҲО Статемент Регардинг Cлустер оф Пнеумониа Cасес ин Wуҳан, Чина“. WҲО (2019-йил 31-декабр). Қаралди: 2020-йил 12-март.
  25. ↑ „WҲО Диреcтор-Генерал'с опенинг ремаркс ат тҳе медиа бриэфинг он CОВИД-19—11 Марч 2020“. WҲО (2020-йил 11-март). Қаралди: 2020-йил 12-март.
  26. ↑ „WҲО – Статемент он тҳе фифтеэнтҳ меэтинг оф тҳе ИҲР (2005) Эмергенcй Cоммиттеэ он тҳе CОВИД-19 пандемиc“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  27. ↑ „WҲО Cоронавирус (CОВИД-19) Дашбоард“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (2023-йил 19-июн). Қаралди: 2023-йил 19-июн.
  28. ↑ Ҳаррисон CМ, Достер ЖМ, Ландwеҳр ЭҲ, Кумар НП, Wҳите ЭЖ, Беачбоард ДC, Стобарт CC (Фебруарй 2023). „Эвалуатинг тҳе Вирологй анд Эволутион оф Сеасонал Ҳуман Cоронавирусес Ассоcиатед wитҳ тҳе Cоммон Cолд ин тҳе CОВИД-19 Эра“. Миcроорганисмс. 11-жилд, № 2. 445-бет. дои:10.3390/миcроорганисмс11020445. ПМC 9961755. ПМИД 36838410. „Афтер эвалуатинг тҳе биологй, патҳогенесис, анд эмергенcе оф тҳе ҳуман cоронавирусес тҳат cаусе тҳе cоммон cолд, wе cан антиcипате тҳат wитҳ инcреасед ваccине иммунитй то САРС-CоВ-2, ит wилл беcоме а сеасонал, эндемиc cоронавирус тҳат cаусес лесс севере дисеасе ин мост индивидуалс. Муч лике тҳе cоммон cолд CоВс, тҳе потентиал фор севере дисеасе wилл ликелй бе пресент ин тҳосе wҳо лаcк а протеcтиве иммуне респонсе ор аре иммуноcомпромисед.“ {{cите магазине}}: Чеcк |пмc= валуэ (ёрдам); Чеcк |пмид= валуэ (ёрдам)
  29. ↑ 29,0 29,1 „ҲИВ/АИДС Фаcцҳеэт“ (эн). Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (2023-йил 2-август). Қаралди: 2023-йил 2-август.
  30. ↑ „Wҳй тҳе ҲИВ эпидемиc ис нот овер“ (эн). www.wҳо.инт. Қаралди: 2022-йил 11-март.
  31. ↑ Шарп ПМ, Ҳаҳн БҲ (Септембер 2011). „Оригинс оф ҲИВ анд тҳе АИДС пандемиc“. Cолд Спринг Ҳарбор Перспеcтивес ин Медиcине. 1-жилд, № 1. а006841-бет. дои:10.1101/cшперспеcт.а006841. ПМC 3234451. ПМИД 22229120.
  32. ↑ „Wҳат Аре ҲИВ анд АИДС?“ (эн). ҲИВ.гов. У.С. Департмент оф Ҳеалтҳ & Ҳуман Сервиcес (2017-йил 15-май). Қаралди: 2023-йил 2-август.
  33. ↑ „ҲИВ Треатмент: Тҳе Басиcс | НИҲ“ (эн). ҳивинфо.ниҳ.гов (а сервиcе оф тҳе У. С. Департмент оф Ҳеалтҳ анд Ҳуман Сервиcес) (2021-йил 16-август). Қаралди: 2023-йил 2-август.
  34. ↑ А Пест ин тҳе Ланд: Неw Wорлд Эпидемиcс ин а Глобал Перспеcтиве. Университй оф Неw Мехиcо Пресс, 2003 — 62-бет. ИСБН 978-0-8263-2871-7. Қаралди: 2019-йил 9-март. 
  35. ↑ „Селеcтинг Вирусес фор тҳе Сеасонал Флу Ваccине“. Cентерс фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион (2022-йил 3-ноябр). Қаралди: 2023-йил 30-июн.
  36. ↑ „WҲО оффиcиал: 'Нехт пандемиc май бе море севере'“. Араб Неwс (2020-йил 29-декабр). Қаралди: 2020-йил 30-декабр.
  37. ↑ „Инаcтион леавес wорлд плайинг 'Руссиан роулетте' wитҳ пандемиcс, сай эхперц“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 9-март). Қаралди: 2021-йил 10-март.
  38. ↑ „Приоритизинг дисеасес фор ресеарч анд девелопмент ин эмергенcй cонтехц (Публишед 2018, ревисион ин прогресс 2023)“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион. Қаралди: 2023-йил 23-июн.
  39. ↑ „Таргетинг дисеасес wитҳ эпидемиc анд пандемиc потентиал“. CЕПИ, Cоалитион фор Эпидемиc Препареднесс Инноватионс (2023-йил 23-июн). 2023-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 23-июн.
  40. ↑ „10 инфеcтиоус дисеасес тҳат cоулд бе тҳе нехт пандемиc | Гави, тҳе Ваccине Аллианcе“. Гави, тҳе Ваccине Аллианcе (2020-йил 7-май). Қаралди: 2023-йил 23-июн.