Пандейру (португалча: Пандеиро) — Жанубий Америка, Португалия ва бошқа мамлакатларда чалинадига зарбли чолғу асбоби, даф тури, ўзбекларнинг чилдирмасига ўхшаш.

Бразилияда пандейру норасмий халқ мусиқа асбоби[1], самбанинг руҳи ҳисобланади. Бразилияча капоэйра мусиқаси ҳамроҳлигида чалинганда пандейру ритми атабаке товушини тўлдиради.

Асбоб чилдирма каби чалинади: мембранани уриб, чолғуни бутунича титратиш.

Пандейру мембранасининг тортиб созланиши ижрочига керакли овоз баландлигини танлаш имконини беради. Пандейру гардиши бўйлаб платинелас деб аталувчи металл тарелкачалар тақилган; тарелкачалар ҳар бир тўпламда учтадан ўрнатилган бўлиб, улар ботиқ шаклдалиги сабабли тарелкачали оддий оркестр чилдирмасига қараганда соф, тиниқ ва юмшоқ товуш чиқаради.

Асбоб бир қўл билан тутилиб, иккинчи қўл билан мембранага урилади. Пандейру ритмлари кафт, бош бармоғи, бармоқлари ва товоннинг зарбалари ёрдамида ижро этилади. Бундан ташқари, пандейруни, шунчаки, силкитиб қўйилса ҳам товуш чиқаради ёки мембранани чертганда ҳам рол (ролл) деб аталувчи чиройли жаранг сочади.

Пандейру самба, шору, коку ва капоэйра каби Бразилияча мусиқа шаклларида ижро қилинади. Бразилияча пандейру испан-португалларнинг пандеирета чолғу асбобидан келиб чиққан.

Тасвирлар

Манбалар

Яна қаранг

Ҳаволалар