Pandus

Пандус (франс. панте доуcе— нишаб, қиялик) — бинонинг эшиги, дарвозасига кириладиган нишаб майдонча; баъзан зинапоя вазифасини ўтайди. Ўрта Осиё ҳудудидаги қадимги шаҳар қалъа ва кўшкларга пандуслар орқали кўтарилган. Тоғлар орасида жойлашган турар жойларга махсус пандуслар ишланган (Самарқанддаги Хўжа Дониёр мақбарасида, Қашқадарё вилояти Ғилон қишлоғида, Нурота тоғ этакларидаги қўрғон ва қалъаларга чиқишда, Сурхондарёдаги "Бибишой" кўприги, Бу-хоро арки дарвозаси олдидаги пандуслар ва бошқалар). Замонавий меъморликда жамо-ат, саноат бинолари, транспорт иншоотлари, гараж кабилар қурилишида пандуслардан фойдаланилмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |